UZ

Сўнгги янгиликлар

15 сен 08:23
Янгиликлар

Бокс/ММА

Заррух Адашевнинг UFC`даги иккинчи жанги санаси ва рақиби маълум + ФОТО

Кеча сайтимизда ҳамюртимиз Заррух Адашевнинг ўзи истиқомат қиладиган Нью-Йорк шаҳридан Лас-Вегасга келгани ва машғулотларни бошлагани ҳақида хабар берган эдик.

Бу бежиз эмас экан. UFC промоушени Заррух Адашевнинг иккинчи жанги учун рақиб ва санани эълон қилди. Юртдошимиз 14 ноябрь куни айнан Лас-Вегас (Невада штати, АҚШ) шаҳрида ўзининг UFC`даги иккинчи жангини ўтказади. У UFC Fight night турнирида америкалик Жефф Молина (8-2)га қарши октагонга кўтарилади. 

Эслатиб ўтамиз, Заррух Адашев 14 июнь куни UFC on ESPN 10 турнири доирасида америкалик Тайсон Нэмга қарши октагонга чиққан ва биринчи раунддаёқ мағлубиятга учраган эди. Бу сафар тўлиқ тайёргарлик кўриш учун имкониятга эга Адашевдан бўлажак жангда ғалаба кутиб қоламиз.   

   

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
19 сен 12:41:20
Ahmedov
Ha kòzi mòltillab turibdiyu raqibini yatar endi
   
15 сен 14:54:07
Tohirxon90
HA endi yutadi Raqib ancha yuvosh ko‘rinadi...
   
15 сен 10:39:46
Mironsho Jabborov
Ilohim yutsinda aks holda juda juda jatta muammo boladi ishonch sonadi, omad tiliymiz ''adashib'' borb qomaganizi isbotlang you have a chance
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг