UZ

Сўнгги янгиликлар

14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0

02 авг 18:23
Янгиликлар

Қиличбозлик, Париж-2024

Зайнаб Дайибекова: "Ҳали ҳам ўзимга кела олмаяпман"

Ўзбекистон делегациясининг Париж Олимпиадасидаги байроқдорларидан бири бўлган қиличбоз Зайнаб Дайибекова Instagram саҳифасига мусобақадаги иштирокига оид пост жойлади.

Зайнаб Дайибекова Париж Олимпиадасида сабля дастурида иштирок этди ва биринчи босқичда Токио-2020 Олимпиадаси совриндорига қарши баҳс олиб бориб, кичик ҳисобда мағлуб бўлди.

"Аҳволимни қандай тушунтиришни билмайман. Ҳали ҳам ўзимга кела олмаяпман, ҳафсалам пир бўлди, қалбим жуда оғрияпти. Мен ўзимдан яхши натижа кутгандим ва биламан, мураббийим, онам, президентимиз, раҳбариятимиз ва сиз мендан олтин медал кутгансиз, лекин мен ғалаба қозона олмадим, шундай бўлганидан жуда хафаман. Мени қўллаб-қувватлаган ва ишонганларга катта раҳмат айтмоқчиман. Лекин бу охири эмас, ҳаёт давом этмоқда! Мен ҳеч қачон, ҳеч қачон таслим бўлмайман! Биз сиз билан яна ҳам кучлироқ бўламиз. Барчангизни яхши кўраман ва қўллаб-қувватлаганингиз учун миннатдорман", деб ёзди Дайибекова. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг