26 июл 23:19
Янгиликлар
Қиличбозлик, Токио-2020
Зайнаб Дайибекова ўзбек халқидан чорак финалда мағлуб бўлгани учун узр сўради
Қиличбозликнинг сабля йўналишида Олимпия ўйинларида иштирок этган 18 ёшли Зайнаб Дайибекова ютқазиб қўйгани учун халқимиздан йиғлаб узр сўради.
"Бу ергача келганимдан жуда ҳам хурсандман. Рақибларимнинг барчаси кучли эди. Мен финалга қадар етиб бориб, Ватанимиз байроғини баландларга кўтаришни истагандим. Бироқ менга омад етмади. Венгриялик рақибимга қарши баҳснинг дастлабки қисмида 2-8 ҳисобида мағлуб бўлаётган эдим, кейинчалик етиб олишга эридим, бироқ охирида яна менга бироз омад етишмади. Кучли спортчиларга қарши баҳс олиб борганим менга катта тажриба бўлди. Уларнинг барчаси мендан катта спортчилар эди. Бу Олимпиада келаси мусобақаларим учун катта пойдевор бўлади. Халқимиздан узр сўрайман",-деди ёш сабля устамиз.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар