26 июл 12:24
Янгиликлар
Токио-2020
Зайнаб Дайибекованинг юриши чорак финалда тўхтади
Саблячимиз Зайнаб Дайибекова Токио-2020 Олимпиадасида чорак финал беллашувини ўтказди.
Ушбу босқичда у венгриялик Анна Мартонга қарши баҳс олиб борди. Муросасиз кечган беллашувда қиличбозимиз 11:15 ҳисобида рақибига мкониятни бой бериб қўйди. Шу тариқа, ҳамюртимиз учун Токио Олимпиадаси якунига етди. 18 ёшли спортчимиз учун бу дебют Олимпиада ҳисобланади ва у Токио Олимоиадасида кучли саккизликка кириб, ажойиб натижа қайд эта олди.
Шу билан, қиличбозларимиз учун Токио Олимпиадаси ўз ниҳоясига етди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар