UZ

Сўнгги янгиликлар

21:51Равшан Эрматов Сув спорти турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби билан танишди 0 21:20Бирйўла иккита Республика олий спорт маҳорати мактабига янги раҳбарлар тайинланди 0 18:30Конор асалари емоқда?! 0 18:02«Бунёдкор»дан ажойиб ғоя: клуб иштирокидаги учрашувларнинг фотомухлисига айланинг! 0 17:41Хирн Фьюри учун Уайлдернинг ўрнига бошқа рақиб топди 0 17:17Расман: Формула-1 қайтмоқда 0 16:50Муаттар Набиевани табриклаймиз! 0 16:29"Барселона"нинг беш футболчиси ва икки мураббийида коронавирус аниқланган 0 16:08Matchplay 120. Навбатдаги кун натижалари 0 15:47Рио Олимпиадаси совриндори Магомед Ибрагимовни табриклаймиз! 0 15:26Катта Нурмагомедовнинг соғлиғи ҳақида маълумот берилди 0 15:05Дунёнинг энг қиммат футболчилари (11-20) 0 14:44"Туғруқдан сўнг ўзимни гўзал ва кучли ҳис қила бошладим". UFC гўзали фарзандлик бўлгандан тўрт ой ўтиб жангларга қайтди + ФОТОГАЛEРEЯ 0 14:23Эл Яквинта: Мен Гэтжига қарши жангда Хабибга тикаман 1 14:02Собиқ икки вазн чемпиони UFCнинг энг "зўрлари"ни айтди, рўйхатда Конор ва Хабиб йўқ! 1

21 май 07:20
Янгиликлар

Футбол

Зидан, Чех ва "Манчестер Юнайтед" қўлга кирита олмаган машҳурлар

Эътиборингизга Фергюсон жамоасида тўп тепа олмаган футболчилар рамзий термасини тақдим этамиз.

Яқин ўтмишда, сэр Алекс Фергюсон қўл остидаги "Манчестер Юнайтед" – афсонавий жамоага айлана олган. Ушбу мураббий қўл остида кўплаб юлдузлар тўп тепишган. Бироқ улар янада кўп бўлиши мумкин эди. 

Алекс Фергюсон қўл остида МЮ 38та соврин қўлга киритган. Ўша вақтлар ҳамма "Юнайтед"да ўйнашни орзу қилар, ҳеч бир футболчи унга рад жавобини бера олмайдигандек эди. Лекин "қизил иблислар"га йўқ дея олганлар ҳам топилган. Фергюсон уларни жамоасига олиб келишни истаган, лекин қайсидир паллада ишлар режадагидек кетмаган.


Дарвозабон – Петр Чех

"Челси" афсонасига айланишдан аввал Чех "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин эди. 19 ёшли чехиялик дарвозабон "Ренн" сафида тўп тепар ва "разведкага" Фергюсоннинг ўзи йўл олади. Бироқ айнан сэр Алекс трибунадан томоша қилган ўйинда Чех қўпол хатога йўл қўяди. Кейинроқ мураббий ўшанда дарвозабонни ҳали ёш деб ҳисоблагани ва шу сабаб жамоасига таклиф қилмаганини айтади.


Ўнг қанот ҳимоячиси – Филипп Лам


"Бавария" собиқ бош мураббийи ёрдамчиси Херманн Герланд ўз вақтида Фергюсон германиялик футболчини Мюнхендан "Олд Траффорд"га олиб кетишни жуда истаганини айтиб берган. Унинг сўзларига кўра, трансфер деярли амалга ошганди. Герланднинг айтишича, сэр Алекс ЕЧЛ доирасида "Штутгарт"га қарши учрашувда ижарада тўп тепаётган Ламнинг ҳаракатларидан ҳайратга тушади. Бироқ Фергюсон яна ҳимоячини ёш деб ҳисобладими ёки бунга "Бавария" қаршилик кўрсатганми, Филипп АПЛга йўл олмади.


Марказий ҳимоячи – Венсан Компани


Бельгиялик кейинроқ Манчестерда ўйнади, лекин "Сити" шарафини ҳимоя қилди. Айнан Венсан "шаҳарликлар"нинг араб шайхлари келишигача бўлган даврда, охирги трансфери бўлган. Бу ҳолат Венсан "Сити" афсонасига айланишига ҳалақит қилмади. 2004 йил эса "Андерлехт"да тўп тепаётган ҳимоячи МЮга ўтиши мумкин эди. Сэр Алекс 18 ёшли Компани номзодини ўрганиб чиққан, лекин трансферни амалга оширишга жазм қилмайди. 2006 йил эса Венсан "Гамбург"га, яна икки йил ўтиб "Сити"га ўтади.


Марказий ҳимоячи – Паоло Мальдини


Алекс Фергюсон ўзи "Милан"дан афсонавий ҳимоячини олиб кетишни истагани, аммо бунга унинг отаси Паоло Чезаре қаршилик қилганини айтиб берган.

"Чезаре шундай деди: "Менинг бобом "миланчи" бўлган, отам – "миланчи", мен – "миланчи", ўғлим ҳам – "миланчи". Бу ҳақида унутинг". Мен ҳаракат қилдим, лекин Паоло сўзида қатъий турарди. Мен шунчаки қуруқ қўл билан қолдим. Қўлимдан ҳеч нима келмасди", — эслайди Фергюсон. Кейин сэр Алекс бу мавзуга бошқа қайтмаган.


Чап қанот ҳимоячиси – Биксан Лизаразю

Ўз даврида Лизаразю дунёнинг энг яхши чап қанот ҳимоячиси эди. Табиийки, Фергюсон уни ўз жамоасида кўришни, футболчини қўлга киритишни истарди, лекин Биксан шундоқ ҳам "Бавария"да ўйнарди. Жамоани катта пул билан алдаб бўлмасди. Шу сабаб немислар шунчаки рад жавобини беришди. Лизаразюнинг ўзи бу воқеалар 2001 йил ёки 2002 йил бўлганини айтганди.


Марказий ярим ҳимоячи – Пол Гаскойн

Бу узоқ 1987 йилда бўлиб ўтган, Фергюсон қўл остидаги "Манчестер" элитани тарк этишга яқин турган "Ньюкасл"га қарши ўйнаган даврлар эди. Сэр Алекс ўша ўйинни хотирлаб, 20 ёшли Гаскойн ўз жамоаси ярим ҳимоясини "ер билан битта қилиб ташалаганини" айтади. Фергюсон шу ондаёқ Гаскойнни қўлга киритишни исташини билдиради, лекин кеч қолади – МЮ босслари мураббийга "Тоттенхэм" чаққонроқ чиққани ва Гаскойнни ота-онасига уй олиб бериш йўли билан кўндиришганини маълум қилади.


Марказий ярим ҳимоячиси – Зинедин Зидан

Афсонавий франциялик футболчи ҳам МЮда тўп тепиши мумкин эди, агар бошқа бир француз бўлмаганда. "Юнайтед" скаути Фергюсонга "Бордо"даги Зидан ҳақида айтади. Лекин сэр Алекс Зиданнинг трансфери ўзи жуда ишонган Эрик Кантона обрўсига салбий таъсир қилишини ўйлайди. Шу сабаб Фергюсон Зидан иқтидорини тушуниб турса-да, ушбу трансферни маъқулламайди.


Ўнг қанот ярим ҳимоячиси – Арьен Роббен

"Челси", "Реал" ва "Бавария"да ўйнаган, кўплаб ҳимоячиларнинг қўрқинчли тушига айланган голландиялик ҳам бу рўйхатимиздан жой олди. "Манчестер Юнайтед" ҳақида Роббеннинг ўзи 2018 йил айтиб берганди. Фергюсон уни Манчестерда кечки овқатга таклиф қилган, клуб қароргоҳини кўрсатган. Лекин Роббен ПСВга қайтганида, "Юнайтед"дан ҳеч қандай аниқ таклиф тушмайди. Вазиятдан "Челси" фойдаланиб қолади. Арьен тахмин қилишича, лондонликлар шунчаки кўпроқ пул таклиф қилган. Шу тариқа, у "Челси"га ўтади ва бу ҳақида ҳеч қачон афсусланмаган.


Чап қанот ярим ҳимоячиси – Роналдиньо

Бразилиялик афсунгар МЮга ўтиши мумкинлиги ҳақида эса Пол Скоулз айтиб берган. Унинг айтишича 2003 йил Роналдиньо "Юнайтед"га ўтишга жуда яқин келган, клубдагилар уни кутишаётганди, лекин унинг ўзи "Барселона" вариантини маъқул кўрган. Роналдиньо Скоулз сўзларини тасдиқлаган, ПСЖ шарафини ҳимоя қилаётган 23 ёшли футболчи 48 соат ичида МЮга трансферини расмийлаштириши керак бўлган, лекин шу паллада унга "Барселона"дан қўнғироқ қилишади. Кейин нималар бўлганини ҳаммамиз яхши биламиз.


Ҳужумкор ярим ҳимоячи – Давид Сильва


 

Манчестерда, фақат шаҳарнинг бошқа клубида ўйнаган Компани билан бир қатордаги яна бир футболчи. "Қизил иблислар"нинг афсонаси бўлиш унинг пешонасига ёзилмаган экан. Фергюсоннинг ўзи скаутлари билан Сильвани узоқ вақт, Давид "Валенсия" таркибида ўйнаб юрган кезлари, кузатганини тан олган. Лекин сэр Алексни шубҳалар қийнарди. Сабаби у иқтидорли Сильва қўлга киритилган тақдирда, жамоа тактикасини унга мослаштириш зарурлигини биларди. Ўша вақтга келиб эса МЮ маълум бир усулда ҳаракат қила бошлаганди. Натижада, испанияликдан воз кечилган. Бироқ кейинчалик у барибир АПЛга, Манчестерга келади ва мухлислар олқишига сазовор бўлди.


Ҳужумчи – Алан Ширер

Англиялик афсонавий тўпурар "Блэкберн"да ўйнаётганидаёқ сэр Алекс эътиборига тушган ва улар ўзаро суҳбатлашишган ҳам. Ширер МЮда ўйнаш нияти борлигини айтган. Бироқ келишув амалга ошмаган. Чунки "Блэкберн"нинг собиқ эгаси Жек Уокер бу трансферни "блоклаб" қўяди. У "Манчестер Юнайтед"ни "алоҳида эътибор" билан ёмон кўрган ва Ширерни уларга беришни хоҳламаган. Алан учун эса Уокер худди отасидек, ўзидан каттароқ яқин дўстидек эди. Шу сабабли, Ширер уни хафа қилишни истамаган. Натижада, Ширер "Ньюкасл"га ўтади ва кейинчалик ўша клубда афсонага айланади. 


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг