UZ

Сўнгги янгиликлар

21:19"Номзодлар турнири". Ғалабали серия давом этади. Синдаровнинг навбатдаги қурбони Чин юрти вакили! 0 19:04Расман! Усик, Ричард Торрес ва Шаҳрам Ғиёсов жанг қиладиган Мисрдаги бокс оқшомининг тўлиқ карди тасдиқланди 0 18:43Англия кубоги. "Манчестер Сити" "Ливерпуль"ни тор-мор этиб, 1/2 финалга чиқди, Ҳусанов 90 дақиқа ишончли ўйнади 0 18:22Фурқатбек Ёқубовнинг рақиби оғир касаллик туфайли жанг қила олмайди — Mangu MMA 0 18:01Баҳодир Жалоловнинг ҳаёт йўли ва фаолиятига бағишланган "Енгилмас. Токиога йўл" фильми премьераси ўтказилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 17:40Тошкент 4 та терма жамоа иштирокидаги халқаро қўшма ўқув-машғулот йиғинига мезбонлик қилмоқда 0 17:19Манчини Италия терма жамоасини бошқаришга тайёр 0 16:58Арман Царукян: "Менга чемпионлик жангини беришмади, чунки..." 0 16:37Бекзод Қурбонов Жаҳон кубогининг финалига Америкада тайёрланмоқда 0 16:16Осиё чемпионатида яна икки йўқотиш. Маханов Оралбайга қарши жанг ўтказди 0 15:55"Барселона" Италия терма жамоаси футболчисини кузатмоқда 0 15:34Чарльз Оливейра: "Бу сафар Конорга ишонаман" 0 15:13Octagon League Одилхон ва Камил Каратэ ўртасидаги трилогияни эълон қилди (ПОСТЕР) 0 14:52Камару Усман Исраэл Адесаньяга ишонади 0 14:31Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари: "Қўқон-1912" мураббийи, "Навбаҳор" ҳамда бир неча футболчига чора кўрилди 0

29 окт 14:42
Янгиликлар

Зуҳра Умрзоқова – миллий спортимизни дунёга танитаётган қиз

Мамлакатимизда хотин-қизлар ўртасида спортни ривожлантиришга қаратилаётган улкан эътибор самарасида халқаро миқёсдаги нуфузли мусобақаларда мунтазам ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олаётган спортчи қизларимиз сафи тобора кенгайиб бормоқда.

Ўзбек жанг санъати билан шуғулланаётган ўғил-қизлар орасида мамлакатимиз ва халқаро миқёсдаги мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб, миллий спортимизни дунёга танитаётган Зуҳра Умрзоқованинг ютуқларига тенгдошлари ҳавас қилади. 

Тошкент педагогика коллежи ўқувчиси Зуҳра ўн ёшидан Чилонзор туманида жойлашган 126-умумтаълим мактабининг ўзбек жанг санъати спорт тўгарагида Бекзод Тўхтасинов қўл остида шуғуллана бошлаган. 

– Унда дастлабки кунларданоқ ўзига хос ҳаракатчанлик, ғалабага бўлган интилишни сезганман, – дейди Б.Тўхтасинов. – У ҳар бир машқни тўла ўзлаштирмагунча тиниб-тинчимайди, уни бехато бажаришга ҳаракат қилади. 

З.Умрзоқова туман ва шаҳар миқёсидаги мусобақаларда тобланиб, 2011 йил мамлакат чемпионлигини қўлга киритди ва биринчи даражали қора белбоғ соҳибасига айланди. 

У 2013 йили Жанубий Кореяда ўтказилган Бутунжаҳон яккакурашлар фестивалида бронза медални қўлга киритди. Ўз олдига жиддий мақсадлар қўйган Зуҳра 2015 йилда мазкур мусобақанинг олтин медалига сазовор бўлди. 

Шунингдек, у ўтган йили Россия, Португалия, Италия ва Қозоғистонда ўтказилган нуфузли мусобақаларда шоҳсупага кўтарилди. Жорий йилги спорт мавсумида мамлакат биринчилигида ғолиб чиқиб, Жанубий Кореяда ўтказилган Бутунжаҳон яккакурашлар фестивалида яна олтин медални қўлга киритди. 

– Мамлакатимизда биз, ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланишимиз учун барча имконият яратилган. Ўзбек жанг санъати билан шуғулланиш менга катта завқ бағишлайди, – дейди Зуҳра. – Мазкур спорт тури орқали биз кўплаб чет давлатларда Ватанимиз маданиятини, спортини намойиш этишдек бахтга муяссар бўлаётганимиздан бахтиёрмиз. 

– Қизим спорт билан шуғулланганидан хурсандман, – дейди унинг онаси Мукаррам Умрзоқова. – Мусобақаларда ғалаба қозонаётганидан фахрланаман, кўзларимда қувонч ёшлари қалқийди. Унинг мана шундай катта натижаларга эришаётгани мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилаётган юксак эътибор натижасидир. 

Баркамол ёш авлодни тарбиялаш, ноёб истеъдод ва қобилият эгаларини муносиб рағбатлантириш юзасидан кўрсатилаётган ғамхўрлик юксак самаралар бермоқда. Йигит-қизларни улкан марралар сари чорлаб, юртимиз шону шавкатини дунёга тараннум этишдек улуғ мақсадлар сари етаклаётир. Буни Зуҳра Умрзоқова каби ёшлар ўқишда ва спортда эришаётган юқори натижалар яққол тасдиқлайди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг