So’nggi yangiliklar

17:03Ўзбекистон терма жамоаси самбочилари Грециядаги жаҳон чемпионатида иштирок этишади 0 16:55Осиё ўйинлари. Ўзбекистонлик спортчиларнинг барча натижаси битта саҳифада (LIVE) 0 16:00Манба: Отабек Шукуров фаолиятини Европада давом эттиради 0 19:30Осиё ўйинларининг ўн биринчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 19:09Президент шахматчиларимизни тақдирлаб, Янги Тошкентда 500 ўринли шахмат саройи қуришни таклиф қилди 0 18:44Буюк Британия парламенти аъзоси "Манчестер Сити"ни АПЛдан четлатишга чақирди 0 18:15Осиё ўйинларининг ўнинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:48Осиё ўйинларининг ўнинчи кунини 3 та медаль билан якунладик: уларнинг 2 таси олтин! 0 17:18Таэквондочиларимизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди 0 16:43"Манчестер Сити" АПЛ томонидан қўйилган айбловларга жавоб қайтариш ниятида 0 16:09Осиё ўйинлари: эртага тўрт нафар боксчимиз ярим финалда жанг қилади 0 15:16Осиё ўйинларига бормаган боксчиларимиз Хитойдаги турнирда қатнашишди 0 14:35Осиё ўйинларининг дзюдо беллашувларига қуръа ташланди. Ҳамюртларимизнинг илк рақиблари маълум 0 12:13Диёра Келдиёрова узоқ танаффусдан кейин татамига қайтмоқда! 0 10:00Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилаб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди 0

28 dek 09:49
Yangiliklar

SHaxmat

Bugun Jahon chempionatida opa-singil grossmeysterlarimiz ikki davlat bayrog'i ostida bir-birlariga qarshi o'ynashadi

Xabar berganimizdek, Qozog'istonning Almati shahri shaxmatning rapid va blic yo'nalishlari bo'yicha jahon chempionatiga mezbonlik qilmoqda.

Umumiy mukofot jamg'armasi 1 million AQSH dollarini tashkil etgan jahon birinchiligining uchinchi kuni rapid yo'nalishida erkaklar 10, ayollar esa 9-tur uchrashuvlari bilan bahslarni boshlashadi. 

Etiborga molik jihati shundaki, bugun ayollar o'rtasidagi musobaqaning 9-turida opa-singil grossmeysterlarimiz Nafisa Mo'minova va Gulruhbegim Tohirjonova ikki davlat bayrog'i ostida bir-birlariga qarshi dona surishadi. 

Gulruhbegim AQSH sharafini himoya qilib kelayotganidan xabaringiz bor, albatta. Har ikki shaxmatchi ham bugungi o'zaro uchrashuvlari oldidan 4 ochkoga ega bo'lib turishibdi. Singil bugun opasiga qarshi oq donalarda harakat qiladi. 

Bugungi o'zaro uchrashuv oldidan Nafisa Mo'minova qo'shimcha ko'rsatkichlarga ko'ra 40, Gulruhbegim Tohirjonova esa 57-o'rinni band etgan. 


Ayollar o'rtasidagi rapid musobaqasi. 9-tur

Gulruhbegim Tohirjonova (AQSH, 2326) - Nafisa Mo'minova (O'zbekiston, 2242)

Reyting:    

Fikrlar

< so’nggi yangiliklarni ko’rish

Olamsport ni Facebook da o’qish
uchun "Yoqdi"ni bosing