UZ

Сўнгги янгиликлар

13:30Лео Месси тарихда иккинчи ўринга кўтарилиб oлди 0 12:58"Аспиналлни тезроқ октагонга қайтариш керак" - собиқ чемпион 0 12:34Жалолов билан жанг қилиши мумкинлиги айтилган Мурат Гассиев Тайсон Фьюрига қарши рингга чиқиши мумкин 0 12:07"Биз айнан шу зарбани ишлагандик" - Сонг Ядонг нокаут ҳақида 0 11:40"Барселона" ҳимоячиси € 8,5 млн эвазига "Реал Сосьедад"га ўтди 0 11:13Двалишвили Нурмагомедовнинг мағлубиятига битта эмоджи билан муносабат билдирди 0 10:49Ҳумоюн билан жанг қилиши кутилган Мадраҳимов Тошкентга октагонга чиқади + ПОСТЕР 0 10:22Ислам Махачев Нурмагомедовнинг UFC`даги иккинчи мағлубияти ҳақида гапирди 0 09:57Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита қизиқарли учрашув бор 0 09:23Lausanne Grand Slam 2026. Бугун оғир вазнли дзюдочиларимизга мухлислик қиламиз. Улар орасида Тўрабоев ҳам бор! 0 08:55Умар Нурмагомедов кечаги кутилмаган нокаутига илк бор изоҳ берди 0 08:26Жасурбек "Тайсон" Жўраев бир ҳафтадан кейин Тошкентда жанг қилади + ПОСТЕР 0 07:54"Интер Майами" "Монреаль"ни тор-мор этди. Мессидан покер 0 07:31Оғир вазн келажаги сифатида эътироф этилган Мозес Итаумани чуқур нокаутга учратишди 0 22:32Lausanne Grand Slam 2026. Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи кунни ҳам медаль билан якунлади 0

11 июн 19:45
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!, Париж-2024

Медаль кутилаётган Абдумалик Халоков. Боксчимизнинг Париж Олимпиадасидаги имкониятлари қандай?

Париж Олимпиадасида қатнашувчи спортчиларимизнинг имкониятлари ҳақида ёзамиз.

Бир неча кун олдин боксчимиз Ҳасанбой Дўсматовнинг Париж Олимпиадасидаги рақиблари ва имкониятларини таҳлил қилгандик.

Париж Олимпиадасида боксда эркаклар 7 та, аёллар 6 та вазн тоифасида баҳсларда қатнашишади. 

Бугун мусобақада -57 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи боксчимиз Абдумалик Халоковнинг вазнидаги имкониятларни кўриб чиқамиз. Ушбу вазн тоифасида 18 нафар спортчи қатнашади. Ҳозирга қадар 16 нафар иштирокчи аниқ бўлиб улгурган. Мазкур вазн иштирокчилари орасида кучли рақобатчиларни кўришимиз мумкин. 

Абдумалик Халоков ўтган йили Ханчжоу мезбонлик қилган Осиё ўйинларида чемпионликни қўлга киритган ҳолда, олтин медалга эга чиққан ва Париж Олимпиадаси лицензиантига айланганди.


Демак, бир чеккадан бошлаймиз - Болгария шарафини ҳимоя қилувчи Хавьер Ибанес Диаз. 2018 йилда мураббийи билан бирга Кубадан Болгарияга кўчиб ўтган Хавьер ўз вақтида WSB турнирида Муроджон Аҳмадалиевга мағлуб бўлган. Нанкиндаги ўсмирлар Олимпиадаси чемпиони бўлган Ибанес бунгача Буэнос-Айрес Олимпиадаси ғолиби Абдумалик Халоков билан бир марта - 2022 йилдаги "Странжа" турнири вақтида тўқнаш келган. Ўшанда Абдумалик рақибини мағлуб этишни уддасидан чиқа олганди. Ибанес Олимпиадага Европа ўйинларида олтин медаль қўлга киритган ҳолда лицензия қўлга киритган. Шунингдек у 2022 йилги Европа чемпионатида бронза, 2024 йили эса кумуш медаль қўлга киритганлигини қўшимча қилиб ўтишимиз мумкин. 


Жамал Хэрви. АҚШ вакили. 2021 йилги жаҳон чемпиони. 21 ёшли Хэрви Париж Олимпиадасига Панамерика ўйинларида олтин медаль қўлга киритиш орқали йўлланма қўлга киритган. АҚШ вакиллари сўнгги пайтларда IBA тасарруфидаги мусобақаларда иштирок этишмади. Бироқ Хэрвини фаворитлар қаторидан чиқариб бўлмайди. Хавфли рақиб.


Маҳмуд Сабирхан - Қозоғистон. Ўз ҳаракатлари сабаб украиналик Василий Ломаченкога таққосланадиган Сабирхан ўтган йили Тошкент мезбонлик қилган жаҳон чемпионатида -54 кг вазнда олтин медални қўлга киритганди. У шунингдек Белраддаги ЖЧда ҳам финалгача етиб бориб, кумуш медалга эга чиққанди. Бу сафар у -57 кг вазнда Париж Олимпиадасида қатнашади. У Италиядаги Жаҳон лицензион турнирида Олимпиада чиптасини ютиб олган.

Мазкур вазн тоифасида шунингдек Осиё ўйинлари финалчиси, япониялик Шудаи Харада, кубалик Саидель Хорта, Токио Олимпиадасида Шаҳобиддин Зоировни мағлубиятга учратиб, якунда кумуш медални қўлга киритган Карло Палам бор. 

Ушбу вазн тоифасида амалдаги жаҳон чемпиони Абдумалик Халоковда Олимпиада чемпиони бўлиш учун имкониятлар катта. Ёшлар ўртасида Осиё, жаҳон ва Олимпиада чемпиони ҳисобланган Абдумаликда бу ишни катталар ўртасида ҳам амалга ошириш учун жуда оз вақт қолди. Бунгача Халоков катталар ўртасида Осиё ва жаҳон чемпионатларида ғолиб бўлиб улгурган. Навбат - Олимпиада олтинига! Бу йўлда боксчимизга албатта муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Париж Олимпиадаси финалидан кейин ҳам Абдумаликдан мана шундай сальто кутиб қоламиз 


-57 кг вазн тоифасида Париж Олимпиадасида қатнашадиган боксчилар рўйхати: 

Хавьер Ибанез Диаз (Болгария)

Небил Ибраҳим (Швеция)

Василе Устурои (Бельгия)

Хосе Куилес (Испания)

Долапо Омоле (Нигерия)

Абдумалик Халоков (Ўзбекистон)

Шудаи Харада (Япония)

Жамал Хэрви (АҚШ)

Саидел Хорта (Куба)

Чарли Сениор (Австралия)

Маҳмуд Сабирхан (Қозоғистон)

Йилмар Гонсалес (Колумбия)

Жуд Галлагер (Ирландия)

Луис Оливейра (Бразилия)

Аидер Абдураимов (Украина)

Карло Палам (Филиппин)

Мунарбек Сеиитбек Уулу (Қирғизистон)

Универсал квота учун боксчи (ташкилий қўмита катта эҳтимол билан ушбу квотага мезбон боксчи ёки нейтрал спортчилардан бирини қўяди).


Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг