UZ

Сўнгги янгиликлар

09:03UFC Fight Night 290 турнирининг асосий жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:32Уайлдернинг Опетаяга қарши жанги Жошуа — Фьюри кардида ўтказилиши мумкин 0 08:01Олтита сариқ, битта қизил: "Реал" "Вильярреал"ни қийинчилик билан мағлуб этди 0 18:39U-23 Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича таркибларимиз маълум 0 18:05Камилла Раҳимова Wuhan Open`да Australian Open чемпионини мағлуб этди 0 17:28Шоҳжаҳон Эргашев энди бошқа бир ўзбекни жангга чақирди 0 16:50"Манчестер Сити" катта жарима эвазига АПЛдан четлатилиш ва совринлардан маҳрум бўлишдан қутулиши мумкин эди 0 16:22"Жошуани боплаб дўппослайман, кейин Усикдан ўчимни оламан". Фьюри боксдан кетиш олдидан режалари ҳақида гапирди 0 15:40"Бундан хурсанд бўламан". Дмитрий Бивол Бетербиев билан трилогияни кутаётганини айтди 0 15:13Магомед Анкалаев UFC унга қандай ҳолатда чемпионлик камари учун жанг беришини айтди 0 14:30"Энди Месси бизники" - "Интер Майами" мураббийи 0 13:46Масвидаль UFC ташкил қилиши мумкин бўлган "энг шов-шувли жанг" қайси эканлигини айтди 0 13:14Расман! Лаша Гуджеджиани билан тўрт йиллик шартнома имзоланди 0 12:39"У 40 ёшдан ошган, аммо мени жангга чорлаяпти. Унга ҳурматим баланд" - Бенавидес Бетербиев ҳақида гапирди 0 12:12Арсен Венгер ФИФА президенти лавозими учун курашда Инфантинонинг рақибига айланиши мумкин — The Times 0

07 июн 19:05
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!, Париж-2024

Париж-2024 олдидан: Бибосинов ва Пангал билан эҳтимолий жанглар ва бошқа "эски танишлар". Ҳасанбой Дўсматовга олтин учун кимлар ҳалал бериши мумкин?

Париж Олимпиадасига оз вақт қолмоқда.

Шу муносабат билан бизга Олимпия ўйинларида энг кўп медаль тақдим этган бокс спорт турида ҳамюртларимизнинг вазнидаги иштирокчилар ва спортчиларимизнинг имкониятлари билан таништирамиз. 

Париж Олимпиадасида боксда эркаклар 7 та, аёллар 6 та вазн тоифасида баҳсларда қатнашишади. 

Мусобақада энг минимал -51 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ҳимоя қилади.

Ушбу вазн тоифасида 17 нафар спортчи қатнашади. Унда Ҳасанбой учун принципиал бўлган рақибларни ҳам кўришимиз мумкин. 

Бир бошдан бошлаймиз. Ҳиндистонлик Амит Пангал. Ҳасанбой учун ноқулай рақиблардан бири бўлган Амит сўнгги бир неча йил ичида халқаро мусобақаларда кўринмай қолганди. Осиё чемпионати (2019), шунингдек 2018 йилги Осиё ўйинларидаги мағлубият ҳали Дўсматовнинг ёдидан чиқмаган бўлса керак. Ўз навбатида ўша мағлубиятларгача Ҳасанбой Амитни 2 маротаба мағлуб этишга ҳам улгурган. Демак, ҳисоб ҳозирча 2:2. Албатта қуръагача ўзаро жанг ҳақида аниқ тасаввурлар ва тахминларни тузиш қийин. Бироқ, Амит Ҳасанбой учун ушбу вазндаги қийин рақиблардан бири бўлиши аниқ. У яқинда Бангкокда ўтказилган жаҳон лицензион турнирида лицензияга эга чиқди. 

Сакен Бибоссинов - қозоғистонлик чарм қўлқоп устаси билан ҳам сўнгги пайтларда ўзаро принципиаллик юзага келган. 2021 йилги ЖЧда баҳсли мағлубиятдан сўнг, 2022 йилда Ҳасанбой ўзаро қарама-қаршиликдаги ҳисобни 1:1 кўринишига олиб келганди. Барча Тошкентдаги ЖЧда учинчи жангни кутганди. Аммо Бибоссиновнинг кутилмаган мағлубияти трилогия эҳтимолини йўққа чиқарди. Балки учинчи жангни Париждаги Олимпиадада кўрармиз? Қозоғистонлик спортчи Осиё ўйинларида Олимпиада йўлланмаси масаласини ҳал қила олмаган бўлсада, Италиядаги лицензион мусобақада бунинг уддасидан чиқа олди. 


Билал Беннама - келиб чиқиши жазоирлик бўлган, ҳозирда Франция шарафини ҳимоя қилувчи Беннама шу кунгача 3 та ЖЧда совриндор бўлиб улгурган. Екатеринбург ва Белграддаги бронзадан кейин, Беннама Тошкентда финалгача етиб борди ва ҳал қилувчи баҳсда айнан Ҳасанбойга ютқазди. Дўсматовнинг ўша ғалабаси муддатидан олдин қўлга киритилгани ҳали кўпчиликнинг ёдидан чиқмаган бўлса керак. У Европа ўйинларидаги олтин медаль орқали Париж Олимпиадасига етиб келган. 

Айнан юқорида қайд этилган боксчилар Ҳасанбой Дўсматов учун Олимпиада олтин медали йўлида катта рақобат туғдириши кутилмоқда. Умуман олганда эса Олимпия ўйинларида осон рақиблар бўлмайди. 

-51 кг вазн тоифасида Париж Олимпиадасида қатнашадиган боксчилар рўйхати: 

Билол Беннама (Франция)

Самет Гумуш (Туркия)

Патрик Чинемба (Замбия)

Титисан Панмот (Таиланд)

Ҳасанбой Дўсматов (Ўзбекистон)

Жуниор Алькантара (Доминикан)

Майкл Триндад (Бразилия)

Юсуф Чотиа (Австралия)

Алехандро Кларо (Куба)

Нижат Ҳусейнов (Озарбайжон)

Хуанма Лопес (Пуэрто-Рико)

Сакен Бибоссинов (Қозоғистон)

Рафаэль Лозано Серрано (Испания)

Роско Хилл (АҚШ)

Даниэль Варела де Пина (Кабо-Верде)

Амит Пангал (Ҳиндистон)

Омид Аҳмадисафия (Қочоқлар терма жамоаси).


Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг