25 ноя 14:01
Янгиликлар
Шахмат
Жавоҳир Синдаров Гукеш билан илк партиядан сўнг нималар деди?
Ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров Гукешга қарши илк партия ўйинидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Турнирдан олдин, албатта, жуда ҳаяжонланган эдим. Ўйин ҳақида кўп ўйладим. Аммо бугун шунчаки баҳсдан завқ олишга ва атрофдаги муҳитни ҳис қилишга ҳаракат қилдим. Менимча, яхши ўйин кўрсатдик ва ҳаммаси жойида.
"Умуман олганда, имконият бўлса, ҳар доим ғалаба қозонишга ҳаракат қиласан. Қайси партия эканининг аҳамияти йўқ. Аммо биринчи ўйинда, одатда, рақибни ўрганишга ва эҳтиёткорроқ ҳаракат қилишга интиласан. Мен ҳам шундай қилдим — позицияни назоратда ушлашга ва вақтдан фойдаланишга ҳаракат қилдим. Якунда рақибим жуда яхши ҳимояланди. Дуранг ҳам ёмон натижа эмас", — деди Жавоҳир Синдаров.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар