25 ноя 07:01
Янгиликлар
Темиров ва Гусковнинг вазнлари рейтингида ўзгаришлар — Асу икки поғона пастлади, Кавана ўз ўрнида
Жумладан, ҳамюртларимиз Рамазон Темиров ва Богдан Гусков жанг қилаётган энг енгил ҳамда яримоғир вазн тоифалари рейтингида ҳам ўзгаришлар кузатилди.
Богдан Гусков жанг қилаётган яримоғир (93 кг. гача) вазн тоифаси рейтингида мағлубиятсиз одимлаётган Янги Зеландия жангчиси Навахо Стирлинг 4 поғонага юқорилаб, Топ-3`таликка кириб олди. У Қатардаги турнирда UFC собиқ чемпиони чехиялик Иржи Прохазкани нокаутга учратганди. Иржи мағлубияти ортидан бир поғонага пастлади.
Шунингдек, рейтингда Доминик Рейес 2, Халил Раунтри эса 1 ўринга пастга тушган. Богдан Гусков рейтиндаги 10-ўринни ўзида ўзгаришсиз сақлаб қолди. Карлос Ульберг вазн чемпиони бўлиб турибди. Собиқ чемпионлар Алекс Перейра биринчи, Магомед Анкалаев иккинчи ўринда бормоқда.

Қозоғистонлик Асу Алмабаев Қатар турниридаги мағлубиятидан кейин икки поғонага пастлаб, 8-ўринга тушди. Асуни таслим этган япониялик Киоджи Хоригучи ҳамда Алессандро Костадан устун келган ироқлик Амир Албази бир поғонага юқорилади.
Рамазон Темиров ўтган ҳафтада бўлгани каби 10-ўринни сақлаб қолди. Уни мағлубиятга учратган англиялик Лонье Кавана 5-ўриндан жой олган. Вазн чемпиони Жошуа Ван, биринчи ўринни унинг бўлажак рақиби Манель Капе, иккинчи поғонани собиқ чемпиони Александр Пантожа банд этган. Топ-15`таликни Чарльз Жонсон якунлаб берган.

Фикрлар