UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30Энцо Мареска: "Ҳусановнинг энг яхши позицияси — марказий ҳимоя" 0 17:52«АҚШга бора олмай қолиши мумкин». Менежер Усман Нурмагомедов учун эҳтимолий жазолар ҳақида гапирди 0 17:00Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic 2026 турнирида қатнашади 0 16:05Россия бокс федерацияси World Boxing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 15:12Нури Шаҳин Шомуродовнинг ўйинига баҳо берди ва Файзуллаевнинг қачон сафга қайтишини айтди 0 14:30Топурия Пимблеттга жанг таклиф қилди 0 13:42Қозоғистон Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогининг якуний босқичи учун таркибини эълон қилди 0 12:59Жамолиддин Раҳмонжонов Тошкентдаги Octagon 94 турнирида иштирок этади 0 12:06ЎзПФЛ Ўзбекистон кубоги финал майдони ва санаси ҳақида маълумот берди 0 11:38БУМ! Ўзбекистондаги UFC турнири қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди (ФОТО) 0 11:04Гандболчиларимиз аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этишмоқда 0 10:38"The Notorious қайтди" — Макгрегор тиззасидаги операциядан сўнг машғулотларни бошлаганини маълум қилди 0 10:07Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади 0 09:36Мадримов Ўзбекистондаги жанги олдидан рақиб топиш қийин кечганини айтди 0 09:05Жалолов ҳам, Уайт ҳам эмас. Деонтей Уайлдерга бошқа рақиб берилди + ПОСТЕР 0

24 ноя 18:30
Янгиликлар

Футбол

Энцо Мареска: "Ҳусановнинг энг яхши позицияси — марказий ҳимоя"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Энцо Мареска Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг майдондаги позицияси ҳақида фикрларини билдирди.

Италиялик мутахассис УЕФА Чемпионлар Лигаси умумий босқичи 5-туридан ўрин олган "Наполи"га қарши учрашув олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида ўзбекистонлик футболчининг имкониятларига баҳо берди.

"Манчестер Сити" расмий сайтининг хабар беришича, жамоа ҳимоячиси Матеуш Нунеш жароҳатидан фориғ бўлиб, "Наполи"га қарши учрашувда иштирок этишга тайёр. Португалиялик футболчи Англия Премьер-лигасининг сўнгги турида "Фулхэм"га қарши баҳсни (1:1) ўтказиб юборган, унинг ўрнида ўнг қанот ҳимоячиси сифатида Абдуқодир Ҳусанов ҳаракат қилганди.

Мареска ўзбекистонлик футболчининг қайси позицияда самаралироқ ўйнаши ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб берди:

"Иш бошлаганимиздан буён ўнг қанотда Рико Льюисдан фойдаландик, аммо Ҳусанов ҳам бу позицияда ўйнай олади. Мен жамоада тўғри мувозанатни топишга ҳаракат қиляпман.

Агар Ҳусанов қанот ҳимоясими ёки марказий ҳимояда яхшироқ ўйнайдими, деб сўрасангиз, шубҳасиз, у марказий ҳимоячи сифатида кучлироқ.

Бироқ ҳаммаси муайян ўйин ва ихтиёримиздаги футболчиларга боғлиқ. Рико ҳозиргача жуда яхши ҳаракат қилди", – деди Мареска.

Мутахассиснинг таъкидлашича, Нунешнинг сафга қайтишига қарамай, жамоанинг айрим футболчиларида кетма-кет ўйинлар туфайли жисмоний чарчоқ аломатлари бор. Шу сабабли "Наполи"га қарши учрашувнинг асосий таркиби якуний машғулотдан кейин аниқланади.

"Матеуш сафга қайтди. Ҳозирча фақат Антуан Семеньо ўйнай олмайди. Бошқа футболчиларнинг ҳолати бўйича айрим шубҳалар бор. Бугунги машғулотдан кейин қарор қабул қиламиз.

Мавсум давомида 65 та учрашув ўтказишимиз мумкин. Шунинг учун футболчиларни тўғри бошқаришимиз керак. Ҳар бир ўйинда энг кучли таркибни туширишни хоҳлайман, аммо бундай қилсак, футболчиларни ҳаддан ташқари чарчатиб қўямиз", – деди мураббий.

Маълумот учун, "Манчестер Сити" Чемпионлар Лигасининг дастлабки тўртта учрашувида учта ғалабага эришиб, 9 очко билан умумий турнир жадвалида 7-ўринни эгаллаб турибди.

"Манчестер Сити" – "Наполи" учрашуви 24 ноябрь куни Манчестердаги "Этихад" стадионида бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 25 ноябрга ўтар кечаси соат 01:00 да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг