24 ноя 10:38
Янгиликлар
Бокс/ММА
"The Notorious қайтди" — Макгрегор тиззасидаги операциядан сўнг машғулотларни бошлаганини маълум қилди
Икки вазнда UFC собиқ чемпиони, ирландиялик Конор Макгрегор олдинги хоч боғламидаги жарроҳлик амалиётидан сўнг тўлиқ машғулотларни тиклади.
"Макгрегор қайтди. Мен залда машқ қилишни бошладим. Оёқ пресси, тиззамга юклама бериб, жиддий кучни ривожлантиряпман. Тизза тайёр, куч қайтмоқда ва тана юз фоиз ишламоқда. Лагерни тайёрлаяпман. The Notorious қайтмоқда", - деб ёзди Макгрегор ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, август ойининг бошида Макгрегор Макс Холлоуэй билан жангда олган жароҳати туфайли операция қилинди. Макс билан жанг унинг учун беш йилдан сўнг ўтказган биринчи жанг бўлганди. Жанг бошида ирландиялик ғалати зарба беришга уринди, лекин нотўғри йиқилиши натижасида тиззасидан жароҳат олди. Ҳакам жангни 69-сонияда тўхтатди. Техник нокаутли ғалаба Холлоуэйга берилди.

Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар