23 ноя 18:25
Янгиликлар
Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди
"Лицо со шрамом" фильмидаги гангстер Тони Монтанадан иқтибос келтирган Усман Нурмагомедовдан фарқли ўлароқ, UFC`нинг ўта енгил вазн тоифасида чемпионлик камарига собиқ даъвогар нейтрал услубни танлаб, умумий иборалар билан чекланди.
"Ҳар бир инсон ҳаётида қийинчиликларга дуч келади. Бизни фақат уларга қандай дош беришимиз белгилайди", - деб ёзди россиялик жангчи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
30 ёшли Умар Нурмагомедов учун 2026 йил осон кечмади. Двалишвили билан бўлиб ўтган, деярли ярим йиллик қамоқ билан тугаши мумкин бўлган ҳодисадан ташқари, август ойида россиялик профессионал фаолиятидаги илк муддатдан олдинги мағлубиятини қабул қилди. У Шанхайдаги UFC турнирида хитойлик Сонг Ядонгга оғир нокаут билан ютқазди.

Фикрлар