UZ

Сўнгги янгиликлар

15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0 12:11Махачев Усман ва Мераб можароси ҳақида: "Бизнинг йигитлар нотўғри иш қилди, деб ҳисобламайман" 0 11:40Тошкент Жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказди 0 11:09Гукеш ва Синдаров иштирокида ўтган матбуот анжумани тўлиқ ҳолатда — гроссмейстерлар нималар дейишди? 0 10:38Элит ОЧЛ. Бугун жамоаларимиз Саудия Арабистони клубларига қарши баҳс олиб боради 0 10:07Мукофот жамғармаси салкам 16 млн доллар бўлган Якуний ATP турнири якунланди 0 09:36Жаҳон тожи ва 2 500 000 доллар учун кечадиган матчнинг 1-турини ким қайси доналарда ўйнаши маълум 0 09:05Қозоғистонда биринчи UFC турнирининг ўткказилиш санаси айтилди 0 08:34А Серия. "Интер" 4 та гол уриб ҳам ғалаба қозона олмади 0 08:03Гукеш: "Бирор нарсани ҳимоя қилиш учун келганим йўқ!" 0

23 ноя 15:19
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди

Теглар :  РоссияШвеция
Швеция миграция хизмати мамлакат ҳудудида ўтказиладиган мусобақаларда иштирок этишни истаган россиялик спортчиларга Шенген визаларини бермайди.

2027 йилда Швециянинг Фалун шаҳри чанғи спорти турлари бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади, 2028 йилда эса мамлакатда фигурали учиш бўйича Европа чемпионати ўтказилади.

«Швеция миграция хизмати Швециядаги мусобақаларда иштирок этишни истаган россиялик спортчиларга Шенген визаларини бермайди», — дейилади идора хабарида.

Миграция хизматида тушунтирилишича, чекловлар Россиянинг спорт соҳасидаги расмий вакилларига ҳам татбиқ этилади. Рад этиш учун Европа Иттифоқининг Визалар кодексидаги, ҳозир бўлиши мамлакатнинг халқаро муносабатларига таҳдид солиши мумкин бўлган фуқароларга виза бермасликка рухсат этувчи қоидалар асос бўлади. Шу билан бирга, ҳар бир ариза муайян ҳолатнинг шароитларини ҳисобга олган ҳолда алоҳида кўриб чиқилади.

18 ноябрь куни Швеция ҳукумати россиялик спортчилар ва расмий вакилларнинг мамлакат ҳудудидаги халқаро мусобақаларда иштирок этиши унинг ташқи сиёсий манфаатларига таҳдид солиши мумкинлигини билдирди. Ҳукумат фикрича, Россия швед ҳудудида спортчиларининг иштироки ва ютуқларидан «тарғибот ва сиёсий манфаатларни илгари суриш мақсадида» фойдаланиши мумкин.

Аввалроқ Швеция чанғи спорти федерацияси Швеция спорт конфедерацияси билан биргаликда чанғи спорти турлари бўйича жаҳон чемпионати арафасида россиялик спортчиларга виза бермасликка ҳукуматни кўндиришга урингани маълум бўлган эди. Мусобақалар 2027 йил 24 февралдан 7 мартга қадар Фалунда бўлиб ўтади. Бундан ташқари, 2028 йил январь ойида Швециянинг Мальмё шаҳрида фигурали учиш бўйича Европа чемпионати бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг