23 ноя 08:03
Янгиликлар
Шахмат
Гукеш: "Бирор нарсани ҳимоя қилиш учун келганим йўқ!"
Женевадаги БМТ Миллатлар саройида 2026 йилги жаҳон чемпионлиги матчи олдидан расмий матбуот анжумани ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.
Амалдаги жаҳон чемпиони ҳиндистонлик Гукеш Доммараджу журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, ўз тожини Ҳиндистонга қайтариб олиб кетиш истагида эканини айтди.
Журналистлардан бири Гукешдан жаҳон чемпионлиги унвонини ҳимоя қилиш уни қўлга киритишдан қийинроқми, деб сўради. Ҳиндистонликнинг жавоби қисқа ва қатъий бўлди.
"Мен бу ерга бирор нарсани ҳимоя қилиш учун келганим йўқ. Мен унвонни қайтадан қўлга киритиш учун шу ердаман".

Ҳавола :
Манба : uzchess
Фикрлар