16 ноя 14:46
Янгиликлар
Олимпия ўйинлари
Қирғизистонда Олимпиада ғолиб ва совриндорлари учун умрбод стипендиялар тасдиқланди
Бу ҳақда Қирғизистон Миллий Олимпия қўмитаси ижтимоий тармоқларида хабар берилди.
Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, ҳар ойлик тўловлар миқдори қуйидагича бўлади:
Олтин медаль — 30 000 сом (тахминан 350 АҚШ доллари)
Кумуш медаль — 25 000 сом
Бронза медаль — 20 000 сом
Шунингдек, Олимпия спорт турлари бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионларига 20 000 сом миқдорида стипендия белгиланган. Стипендиялар Паралимпия ва Сурдлимпия ўйинлари совриндорларига ҳам тўланади.
Бир нечта асос бўлган тақдирда, стипендиялар қўшиб ҳисобланмайди.
Қарор 2027 йил 1 январдан кучга киради. У халқаро майдонда Қирғизистон шарафини муносиб ҳимоя қилган спортчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Ҳавола :
Манба : olympic.kg
Фикрлар