16 ноя 10:38
Янгиликлар
UFC жангчиларининг Ган - Хокит жангига муносабати: "UFC`нинг энг яхши оғир вазн жанги!"
Яккакураш усталари жангдан сўнг ўз фикрларини билдиришди. Охирги бешинчи раунд олдидан ҳисоб 2:2 кўринишида бўлиб турганди. Сўнгги ҳал қилувчи раундда франциялик оғир вазн вакили аниқроқ ҳаракат қилгандек кўринди. Ҳакамларнинг якдил қарори (48-47, 48-47, 48-47) билан зафар қучган Ган чемпионлик камарини муваффаққиятли ҳимоя қилди.
Пауло Коста: "Мен ҳозир нимани кўрдим? Бу иккиси 25 дақиқа давомида бир-бирини ўлдиришга уринди. Ақлбовар қилмас жанг. Шунчаки ҳурмат!"
Фрэнсис Нганну: "Зўр жанг бўлди! Табриклайман, Бон Гамин!"
Жонни Уокер: "Иккаласи ҳам ёмон! Лекин мен уларнинг иккисини ҳам мағлуб этаман! Ҳатто бир вақтнинг ўзида! Чемпион қандай қилиб беш раунд давомида орқага тисарилиб, ўз камарини ҳимоя қилади? Бу нима аҳмоқлик!"
Мераб Двалишвили: "Бу мен кўрган UFC`нинг энг яхши оғир вазн жанги!"
Дерек Брансон: "Бу оғир вазннинг келажаги – ажойиб формада бўлган ва жанг қила оладиган икки оғир вазн жангчиси. Семиз оғир вазн жангчиларига хайр! Хокитга ҳурмат. Ажойиб чиқиш!"
Билли Куарантилло: "Хокит бир нечта кучли зарбаларга дош берди ва бу жангни кўримли қилди. Албатта, у менга ёқа бошлади"
Генри Сехудо: "Жош Хокит – оғир вазн учун керак бўлган нарса!"
Мэтт Браун: "Хокит ўзига керак бўлган ишни қиляпти! Сизлар нима десангиз ҳам, менга фарқи йўқ. Мен Жош Хокитни яхши кўраман!"
Алан Жобэн: "Ҳеч қачон оғир вазн жангчиси Хокитдек тезликда жанг қилмаган. Ақлбовар қилмас босим ва тезлик"
Жош Эмметт: "Мэдисон Сквер Гарден"даги кечанинг марказий жангида ҳақиқий уруш!"
Татьяна Суарес: "Мана бу ҳақиқий жанг!"
Стивен Асплунд: "Кечанинг марказий жанги қандай ажойиб бўлди!"
Жон Жонс: "Биламан, бу энг ақлбовар қилмас тасодиф, лекин мен ҳақимда ёмон гапирган ҳар бир жангчи кейинги жангида мағлуб бўлади. Қасам ичаман, бу кўп йиллардан бери шундай бўлиб келяпти. Ажабо. Зўр иш, француз! Ўша мураббийлар, лекин натижалар бошқача".
Чисанга Малата: "Сирил Ганга катта ҳурмат. Биринчи раундларда унинг иши битиб бўлди деб ўйлагандим, лекин у жангдан қайта олди".
Майк Бон: "Сўнгги 15 йил ичида кўпгина клеткадаги жангларни кўрганман ва Ганнинг Хокитга қарши жанги энг яхшиларидан бири. Ақл бовар қилмайдиган томоша. Иккита букилмас жангчи. Сирил Ган UFC 334 турнирида ўз унвонини ҳимоя қилди. Жош Хокитнинг темпига чидаб бериши ақл бовар қилмайди, лекин ҳал қилувчи пайтларда у яхши иш қилди. Жуда яқин жанг бўлди ва мен уларнинг реваншини кўришдан мамнун бўлардим".
Аарон Бронстетер: "Менда Хокит фойдасига 48-47 ҳисобида. Жуда яқин жанг бўлди, унда ҳар бирининг ғалаба қозониш имконияти бор эди. Ўйлашимча, биринчи ва бешинчи раундлар ҳал қилувчи бўлди. Мутлақо ақлсиз жанг".
Бен Фоулкс: "Оғир вазн тоифасидаги беш раундлик жангни чиндан ҳам ақл бовар қилмайдиган даражада қизиқарли томоша қилиш камдан-кам учрайдиган ҳолат. Лекин мен ғалабани Ганга берган бўлардим".

Фикрлар