UZ

Сўнгги янгиликлар

07:32Миллатлар лигаси. Италияда йирик мағлубият, Зидан шогирдлари зафар қучишди, Испания ниҳоят ютқазди 0 07:01Шара Буллет UFC`да 100 миллионга жангда ютқазишни таклиф қилишгани ва ҳатто рақибни ҳам айтиб ўтди 0 18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0

16 ноя 07:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шара Буллет UFC`да 100 миллионга жангда ютқазишни таклиф қилишгани ва ҳатто рақибни ҳам айтиб ўтди

Ўрта вазнда UFC`нинг 32 ёшли таниқли вакили Шарабутдин Магомедов пул учун жангда ютқазиб бериш таклифи берилгани ҳақида гапирди.

Шара Булетнинг айтишича, унга польшалик Михал Олексейчук билан бўлган жангда ютқазиш таклифи берилган. Ушбу жанг 2024 йил 4 август куни Абу-Дабида UFC on ABC 7 турнирида бўлиб ўтган ва Шаранинг очколар ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган эди.

— Теннисда баъзида ёш ўйинчилар кейинчалик мусобақаларга бориш ва бошқа нарсаларга имкон яратиш учун "келишилган ўйинлар"да иштирок этишади. Сизга ҳам шундай таклиф бўлганми?

— Ҳа, менга ҳам шундай таклиф бўлган. UFC`да жангим бор эди, менга 100 миллион рубль таклиф этишди, бунинг учун жангда ютқазишим керак эди. Олексейчук, менинг рақибим бўлган, поляк. Менга 100 миллион таклиф қилишди, лекин мен рад этдим. Истамадим, ўшанда мен учун пулдан кўра фаолиятим анча муҳим эди, — деди Магомедов YouTubeдаги "Макарена" каналига берган интервьюсида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг