15 ноя 11:56
Янгиликлар
Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари
Оқшомнинг асосий жанги оғир вазн тоифасида ўтказилди ва унда дивизион чемпиони франциялик Сирил Ган америкалик даъвогар Жош Хокитга қарши октагонга кўтарилди. Ганн UFC Freedom 250 турнирида бразилиялик Алекс Перейрани мағлуб этганидан сўнг ушбу камарнинг тўлақонли эгасига айланганди. Илк чемпионлик ҳимоя жангида у Хокитни ҳакамларнинг якдил (48-47, 48-47, 48-47) қарори эвазига мағлубиятга учратди. Бу Жош учун профессионал ММА фаолиятидаги илк мағлубият бўлди.
Турнирнинг аҳамияти жиҳатидан иккинчи муҳим жанги аёллар UFC енгил вазн тоифаси чемпиони Кайла Харрисон ҳамда ушбу камарнинг собиқ соҳибаси, икки вазнда собиқ UFC чемпиони, тўрт йиллик танаффусдан сўнг октагонга қайтган бразилиялик Аманда Нуньес ўртасида кечди. Аслида ушбу жанг шу йилнинг январь ойида ташкил этилган UFC 324 турнири доирасида ўтказилиши керак эди. Аммо ўшанда Харрисон умуртқа поғонасидаги чуррак сабаб сафдан чиққанди. Бугун у номдор рақибасини тўртинчи раундда бўғиш усули билан таслим этди.
Бугунги турнирда Терренс МакКинни, Сезар Алмейда ва Беатрис Мескита ўз жангларини муддатидан аввал ғалаба билан якунлашди.
UFC 334 турнирининг барча натижалари:
Асосий кард жанглари
Сирил Ган Жош Хокитни очколар ҳисобига кўра мағлуб этди (48-47, 48-47, 48-47)
Кайла Харрисон рақибаси Аманда Нуньесни сабмишн (ортдан бўғиш) – 4-раунд, 1:29
Кайо Борральо Юсри Белгаруини очколар ҳисоби бўйича мағлубиятга учратди (30-27, 30-27, 30-27)
Кевин Холланд ва Урош Медич жангида дуранг натижа қайд этилди (29-27, 28-28, 28-28)
Луис Гуруле Билал Хасанни ҳакамларнинг айри қарори эвазига енгди (28-29, 29-28, 29-28)
Прелим кард жанглари
Стивен Томпсон Чарльз Радткени техник нокаутга учратди (оёқда зарба) – 3-раунд, 2:54
Крис Дункан Дрю Доберни ҳакамлар қарорига кўра ютди (29-28, 30-27, 30-27)
Терренс МакКинни Жим Миллерни техник нокаут эвазига таслим этди (зарбалар) – 1-раунд, 1:53
Сезар Алмейда Донте Жонсонни техник нокаут билан мағлуб этди (зарбалар) – 1-раунд, 3:20
Эрта прелим кард жанглари
Мелкизаэл Коста Жаред Гордонни ҳакамларнинг қарори эвазига мағлубиятга учратди (29-28, 29-28, 29-28)
Беатрис Мескита рақибаси Мэйси Чиассонни сабмишн (ортдан бўғиш) эвазига ютди – 1-раунд, 3:23
Хуан Диас Хейли Алатенгани ҳакамларнинг якдил қарори билан таслим этди (30-27, 30-27, 30-27)
Эван Элдер Самуэль Санчесни очколар бўйича зафар қучди (30-26, 30-26, 30-26)

Фикрлар