15 ноя 10:06
Янгиликлар
Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди
Аёллар ўртасида енгил вазн тоифасида ташкил этилган жангда амалдаги чемпион америкалик Кайла Харрисон икки вазнда собиқ UFC чемпиони бразилиялик Аманда Нуньесга қарши октагонга кўтарилди.
Жангнинг тўртинчи раундида Харрисон номдор рақибасини бўғиш усули эвазига мағлубиятга учратди ва ўз чемпионлик камарини муваффақиятли ҳимоя қилди.
Маълумот учун, 36 ёшли Кайла Харрисон дзюдо бўйича икки карра Олимпиада (2012 ва 2016 йилларда) чемпиони ҳисобланади. 2010 йилда жаҳон чемпиони ҳам бўлган. 2018 йилдан бери профессионал ММАда фаолиятини олиб бораётган Кайла ҳисобида 19 ғалаба ва 2 мағлубият бор.
Бугунги рақибасидан икки ёшга катта бўлган Аманда Нуньес профессионал аралаш жанг санъатларида 2008 йилда дебют қилган. Ҳисобида 24 ғалаба ва 5 мағлубият бор. Икки вазн тоифасида UFC чемпиони бўлган.

Фикрлар