14 ноя 18:00
Янгиликлар
Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман"
Нурмагомедов жамоасининг Мерабга ҳужум қилишига Двалишвилининг ёзда Грузияда RAF турнири олдидан Умар Нурмагомедов ҳақида кескин фикр билдиргани сабаб бўлган, деб ҳисобланади. Ўшанда залда бўлган Аҳмад Мерабнинг олдига келиб, уни Умар ҳақида ортидан қўпол гаплар айтгани учун койиган. Суҳбат давомида Двалишвили жаҳли чиқиб, Гаджимагомедовнинг юзидан ушлаган ва унга зарба берган.
"Биз ҳеч кимга нисбатан айблов қўйишни истамаймиз ва уларни озод қилиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиляпмиз. Бор кучимиз билан ҳаракат қиляпмиз.
Грузияда мени провокация қилишди. У [Аҳмад Гаджимагомедов] менга: “Мен шу ерда эканман, Умар ҳақида гапирма. Мен кетганимдан кейин у ҳақда гапиришинг мумкин”, деди. У менга рус тилида бақирди. Шундан кейин провокацияга учиб, ҳар қандай эркак қилиши мумкин бўлганидек муносабат билдирдим.
Аммо кейин Грузияда эканимизни, барча грузин йигитларим жанг қилишни хоҳлаётганини тушуниб етгач, бундай қилиш мумкин эмаслигини айтдим. Кейин ундан қўл бериб кўришишни хоҳлайдими, деб сўрадим. У рози бўлди ва биз қўл бериб кўришдик. Шу билан ҳаммаси тугади.
Мен Доғистонни, айниқса, меҳнаткаш инсонларни яхши кўраман. Бу Доғистон ва Грузия ўртасидаги қарама-қаршилик эмас. Бу шунчаки спортчи жангчилар ўртасидаги воқеа эди", — деди Двалишвили Крис Уайдман билан суҳбатда.
Фикрлар