14 ноя 08:44
Янгиликлар
Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада!
Мусобақанинг илк куни эркаклар ўртасида -60, -66 кг, аёлларда эса -48, -52 ва -57 кг вазн тоифаларида ғолиб ҳамда совриндорлар аниқланди. Загреб Гран-присида Ўзбекистон терма жамоасининг беш нафар вакили юртимиз шарафини ҳимоя қилиши ҳақида хабар берган эдик.
Қувонарлиси, Париж Олимпиадаси чемпиони Диёра Келдиёрова мусобақанинг бронза медалини қўлга киритди. -52 кг вазн тоифасидаги вакиламиз илк даврада қозоғистонлик Аружан Ережепова, иккинчи босқичда марокашлик Сумия Ираоуи, 1/4 финалда косовалик Фатжона Касапини мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди. Финал остонасида рейтингда 7-ўринни эгаллаб турган венгриялик Роза Дертьяшга имкониятни бой бериб қўйди. Бронза медали учун кечган беллашувда эса франциялик Бландин Понтдан устун келди.
Таққослаш учун, икки ярим йиллик танаффусдан сўнг фаолиятини қайта тиклаган Келдиёрова IJF рейтингида 97-поғонадан жой олган. Загребдаги муваффақиятли иштирок унга 350 рейтинг очкосини ҳам тақдим этди. Бу Диёра учун ўзи қатнашган охирги учта турнирдаги иккинчи медаль бўлди. Келдиёрова Актаудаги мусобақада чемпионлик шоҳсупасига кўтарилган эди.







Фикрлар