13 ноя 18:54
Янгиликлар
Бокс/ММА
Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди
UFC раҳбари Дана Уайт россиялик Усман Нурмагомедовнинг грузиялик Мераб Двалишвилига қилган ҳужуми унинг ташкилот билан шартнома имзолаш имкониятига таъсир қиладими, деган саволга жавоб берди.
Унинг бошқа ташкилот (PFL) билан шартномаси ҳали ҳам амал қилмоқда. Биз ҳозир у билан ҳеч қандай музокара олиб бормаяпмиз", - деди Уайт матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, 11 ноябрь куни Абу-Дабидаги меҳмонхоналардан бирида енгил вазн тоифасида (70 кг гача) PFL чемпионлик камарининг мағлубиятсиз амалдаги соҳиби россиялик Усман Нурмагомедов ва унинг жамоаси грузиялик собиқ UFC чемпиони Мераб Двалишвилига ҳужум қилганида жанжалли воқеа юз берди. Ҳозирда воқеа иштирокчиларининг барчаси полиция маҳкамасида.

Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар