13 ноя 15:48
Янгиликлар
Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди"
Бу ҳақда машҳур ММА юлдузи ва шарҳловчи Жо Роган Пэдди Пимблетт билан бўлган интервьюсида маълум қилди.
"Роган ва Пимблетт Шавкат Раҳмоновнинг узоқ муддатли танаффуси ҳақида гаплашишаётган эди, бунга сабаб, тахминларга кўра, қозоғистонлик жангчининг Йэн Мачадо Гэррига қарши жангида олган тизза жароҳати бўлган. Шунда шарҳловчи қабул қилинган қарор ҳақида хабар берди. Кейинчалик Роган, ўзининг эълон қилинмаган маълумотни ошкор қилиб қўйганини тан олди. "Шундай бўлиб чиқдики, биз бу ҳақда ҳозиргина эълон қилдик. Бу бошқаларга маълумми ёки йўқми, билмайман, лекин бу зарбаларни тақиқлашга қарор қилишди", - деди у.
Тизза соҳасига тепишларни тақиқлаш масаласи шу йилнинг сентябрь ойида Калифорния спорт комиссиясининг йиғилишида UFC 331 турниридан сўнг кўтарилган эди. Бунга Брунно Феррейра ва Эдмен Шахбазян жангида юз берган ҳодиса сабаб бўлди. Феррейра рақибининг тиззасига бир неча бор тепган, Шахбазян эса бир пайтда реферига шикоят қилган. Жангдан кейинги интервьюсида у тушунтирганидек, унга бундай зарбалар UFC қоидалари бўйича тақиқлангандек туюлган.
Умуман олганда, тиззага тепиш кўпдан буён баҳсли масала бўлиб келган ва айрим спорт турларида (масалан, ҳаваскор ММА ва саватда) расман тақиқланган. Бунинг сабаби ушбу зарбанинг юқори даражада жароҳатланиш хавфига эга эканлигидир: у кўпинча боғламларнинг узилишига олиб келади.
Тиззага тепишнинг вайронкор кучининг энг ёрқин мисолини 2021 йилда бўлиб ўтган Халил Раунтри ва Модестас Букаускас жангида кўриш мумкин эди. Раунтрининг зарбасидан сўнг Букаускаснинг тиззаси ичкарига нотабиий букилиб кетган ва бунинг натижасида жанг дарҳол тўхтатилганди. Шифохонада Букаускасга медиал коллатерал боғламининг тўлиқ узилиши ва бўғимнинг бошқа тузилмаларининг шикастланиши ташхисини қўйилди. Жангчи операция ва жиддий даволанишдан сўнг фақат 14 ойдан кейингина октагонга қайта олди.
Бироз муддат олдин UFC раҳбари Дана Уайт ҳам жароҳатланиш хавфи юқори бўлган зарбани тақиқлаш ғоясини қўллаб-қувватлаган эди.

Фикрлар