UZ

Сўнгги янгиликлар

11:09Here we go. Маурисио Почеттино - "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи! 0 10:38Нурмагомедов Абу-Дабидаги RAF турнирига киритилмайди 0 10:07Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Диёра Келдиёрова медаллар учун курашга киришади 0 09:36UFC 334 тўлиқ карди тасдиқланди: Сирил Ган – Жош Хокит, Кайла Харрисон – Аманда Нуньес 0 09:05Total Chess. Абдусатторов Дудага қарши ўйинлардан кейин кўтарилди 0 08:34Нурмагомедов ва Двалишвили Абу-Дабида назорат остида қолмоқда 0 08:03Фабио Каннаваро: "Ҳисоб 2:0 пайти "моторни ўчириб қўйдик". Футбол баъзида бешафқат эканини тушунишимиз керак" (Тўлиқ матбуот анжумани) 0 07:32Дана Уайт Двалишвили ва Нурмагомедовни қоралади: "Аҳмоқлар!" 0 07:01Алимханули Канело билан эҳтимолий жангга муносабат билдирди 0 21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0

13 ноя 10:38
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нурмагомедов Абу-Дабидаги RAF турнирига киритилмайди

Агар Усман Нурмагомедов Мераб Двалишвили билан содир бўлган ҳодисадан сўнг озодликка чиқса ҳам, у Абу-Дабидаги RAF турнирига қўйилмайди.

Бу ҳақда ташкилот раҳбарияти тадбир олдидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

"Биз вазиятнинг имкон қадар тезроқ ҳал бўлишига умид қиламиз. Лекин шуни ишонч билан айта оламанки, Усман шанба оқшомидаги тадбиримизда иштирок этмайди", - деди лига раҳбари Чад Бронстейн.

Ҳозирча шанба кунги турнирда Мераб Двалишвили ва Умар Нурмагомедов иштирок эта оладими ёки йўқ, буниси номаълум. Сўнгги маълумотларга кўра, у ҳам муштлашувда иштирок этган. Двалишвили тадбир доирасида бразилиялик Марлон Мораес билан учрашиши керак, Нурмагомедовнинг эса америкалик Юрайя Фаберга қарши гиламга чиқиши режалаштирилган.

Россиялик ҳам, грузиялик ҳам матбуот анжуманида иштирок этмади, чунки улар ҳали ҳам ҳибсда сақланмоқда. Абу-Даби полицияси ҳам оммавий муштлашув юзасидан расмий баёнот бериб, ўн киши ҳибсга олинганини маълум қилди.

"Абу-Даби полицияси меҳмонхонада содир бўлган оммавий муштлашувда иштирок этган саккиз кишини ҳибсга олди, бу ҳодисага уларнинг аввалги келишмовчилиги сабаб бўлган. Шунингдек, ҳодисани видеога олган икки киши ҳам ҳибсга олинди. Ҳибсга олинганларга нисбатан зарур ҳуқуқий чора-тадбирлар кўрилди, сўнгра уларнинг ишлари кейинги кўриб чиқиш учун прокуратурага топширилди.

Абу-Даби полицияси хавфсизлик ва жамоат тартибини таъминлаш, шунингдек, хавфсизликни бузиши ёки бошқаларни хавф остига қўйиши мумкин бўлган ҳаракатларга қарши қатъий курашиш мажбуриятини яна бир бор тасдиқлади. Вазирлик қонунлар ва белгиланган қоидаларга риоя қилиш, шунингдек, маданиятли ва масъулиятли хатти-ҳаракатлар зарурлигини таъкидлади", - дейилади баёнотда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг