12 ноя 16:30
Янгиликлар
Футбол
Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди
“Пахтакор” ва “Андижон” жамоалари собиқ устози Максим Шацких Қирғиз Республикасининг "Азия Талас" клуби билан хайрлашди.
Томонлар ўзаро келишувга кўра ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилган.
Клуб матбуот хизмати ўзбекистонлик мутахассисга жамоа ривожига қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдириб, унинг кейинги фаолиятига омад тилади.
Ҳозирча Шацкихнинг навбатдаги иш жойи ҳақида расмий маълумот йўқ.

Ҳавола :
Фикрлар