UZ

Сўнгги янгиликлар

10:18Валерий Карпин: "Ўзбекистонда умуман бошқа даражадаги футболчилар пайдо бўлди" 0 09:47Махачев Усман Нурмагомедовнинг кечаги қилмишига муносабатини билдирди + ФОТО 0 09:16БАА қонунлари бўйича Усман Нурмагомедовни қандай жазо кутаётгани айтилди 0 08:45Илия Топурия Усман Нурмагомедовнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди 0 08:14Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россияга қарши майдонга тушади 0 07:43Total Chess. Абдусатторов иккинчи кун Фирузджага қарши иккита партия ўтказди 0 07:12Хамзат Чимаев БАА фуқаролигини олиш қарорини изоҳлади 0 23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0

12 ноя 09:16
Янгиликлар

Бокс/ММА

БАА қонунлари бўйича Усман Нурмагомедовни қандай жазо кутаётгани айтилди

Россиялик Усман Нурмагомедовга БАА Жиноятлар ва жазолар тўғрисидаги федерал қонунининг 390-моддасига кўра жазо кутмоқда.

Доғистонликка грузиялик Мераб Двалишвилига уюштирган ҳужуми ортидан бир йилгача озодликдан маҳрум этилиши ёки тахминан 2700 доллар миқдорида жарима солиниши мумкин, деб хабар бермоқда Home of Fight ўзнинг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Бунда ушбу моддани қўллаш учун Мераб Двалишвилининг аризаси талаб этилмайди — асос сифатида видео далилларнинг ўзи етарли бўлиши мумкин.

Ҳозирда полиция Усманни, шунингдек, ҳодисанинг бошқа иштирокчиларини сўроқ қилмоқда. Агар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари россиялик жангчининг айбини тасдиқласа, унга юқорида кўрсатилган жазолар таҳдид қилиши мумкин.

Бундан ташқари, 392-моддага кўра, уч ёки ундан ортиқ киши томонидан амалга оширилган ҳужум оғирлаштирувчи ҳолат ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 11 ноябрь куни Абу-Дабидаги меҳмонхоналардан бирида жанжалли ҳодиса содир бўлди. Унда енгил вазнда (70 кг гача) PFL чемпионилик камари соҳиби ҳисобланган Усман Нурмагомедов ва унинг жамоаси собиқ UFC чемпиони, грузиялик Мераб Двалишвилига ҳужум қилиб, уни ва дўстларини дўппослаганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг