UZ

Сўнгги янгиликлар

10:18Валерий Карпин: "Ўзбекистонда умуман бошқа даражадаги футболчилар пайдо бўлди" 0 09:47Махачев Усман Нурмагомедовнинг кечаги қилмишига муносабатини билдирди + ФОТО 0 09:16БАА қонунлари бўйича Усман Нурмагомедовни қандай жазо кутаётгани айтилди 0 08:45Илия Топурия Усман Нурмагомедовнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди 0 08:14Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россияга қарши майдонга тушади 0 07:43Total Chess. Абдусатторов иккинчи кун Фирузджага қарши иккита партия ўтказди 0 07:12Хамзат Чимаев БАА фуқаролигини олиш қарорини изоҳлади 0 23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0

12 ноя 07:43
Янгиликлар

Шахмат

Total Chess. Абдусатторов иккинчи кун Фирузджага қарши иккита партия ўтказди

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида шахмат бўйича мукофот жамғармаси 650 000 АҚШ долларини ташкил этувчи янги форматдаги нуфузли турнир бўлиб ўтмоқда.

Уч хил вақт назорати, 24 нафар иштирокчи 11 кун давомида Total Chess World Championship Tour бош соврини учун баҳс олиб боради. Мусобақанинг илк куни омадсизлкка учраб, ўтказилган блиц баҳсларида 9 та турда фақат қозоғистонлик аёл шахматчи Бибисара Ассаубаевани мағлубиятга учратган Нодирбек Абдусатторов иккинчи кун ҳам кўнгилдагидек натижа кўрсата олмади. 

Гроссмейстерлар 4 та гуруҳга бўлиниб, Fast Classic форматида курашга киришишди. Беш кун давом этадиган баҳсларда гуруҳ босқичидаги ғалаба учун 3, дуранг учун эса 1 очко берилади. Нодирбек биринчи кун франциялик Алиреза Фирузджага қарши иккита партия ўтказди. Қора доналарда мағлубятга учраган ҳамюртимиз оқ доналарда устунликка эга бўлса-да, якунда дуранг билан кифояланди. Бир очкога эга Абдусатторов гуруҳда сўнгги олтинчи ўринни эгаллаб турибди.   

Мусобақа формати:

Fast Classic — 45 дақиқа + ҳар юришга 30 сония

Rapid — 15 дақиқа + 10 сония

Blits — 3 дақиқа + 2 сония


Гуруҳ босқичи беш кун давом этади. 17 ноябрдан плей-офф баҳслари бошланади. Унда шахматчилар бир-бирига қарши блиц, рапид ва Fast Classic форматларида ўйнайди. Мусобақа 20 ноябрь куни якунланади.

Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси — 650 000 АҚШ доллари. Турнир ғолиби 80 000 долларни қўлга киритади. 2027 йилда расман йўлга қўйиладиган Total Chess жаҳон чемпионати турининг илк синови айнан Будапештда бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг