10 ноя 07:01
Янгиликлар
Бугун Абдусатторов Total Chess турниридаги иштирокини бошлайди
Уч хил вақт назорати, 24 нафар иштирокчи 11 кун давомида Total Chess World Championship Tour бош соврини учун баҳс олиб боради. Бу оддий шахмат мусобақаси эмас. Унда иштирокчилар уч хил вақт назоратида ўзаро ҳисоб-китоб қилади:
Fast Classic — 45 дақиқа + ҳар юришга 30 сония
Rapid — 15 дақиқа + 10 сония
Blits — 3 дақиқа + 2 сония
Мусобақада дунёнинг 24 нафар кучли шахматчиси иштирак этади. Улар орасида Магнус Карлсен, Фабиано Каруана, Алиреза Фиружа, Аржун Эригаиси, Рамешбабу Праггнанандҳаа, Аниш Гири, Нодирбек Абдусатторов сингари номдор гроссмейстерлар бор!
Турнирнинг илк куни 9 турдан иборат блиц мусобақаси ўтказилади. 11-15 ноябрь кунлари эса шахматчилар 4 та гуруҳга бўлиниб, Fast Classic форматида курашади. Гуруҳ босқичида ғалаба учун 3, дуранг учун эса 1 очко берилади.
17 ноябрдан плей-офф баҳслари бошланади. Унда шахматчилар бир-бирига қарши блиц, рапид ва Fast Classic форматларида ўйнайди. Мусобақа 20 ноябрь куни якунланади.
Умумий мукофот жамғармаси — 650 000 АҚШ доллари. Турнир ғолиби 80 000 долларни қўлга киритади.
Бугунги илк кунги блиц баҳслари Тошкент вақти билан соат 22:00 да бошланади.
2027 йилда расман йўлга қўйиладиган Total Chess жаҳон чемпионати турининг илк синови айнан Будапештда бўлиб ўтади.

Фикрлар