09 ноя 15:50
Янгиликлар
Бокс/ММА
Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади
19 декабрь куни Тошкент шаҳридаги "Ҳумо Арена" мажмуасида ММА бўйича Octagon 94 турнири ташкил этилади.
Маълум бўлишича, турнир доирасида ўзбекистонлик таниқли ММА устаси Шоҳасан Мирзаматов ҳам чиқиш қилади.
Унга қозоғистонлик Маҳир Мамедов рақиб бўлади. Жанг трилогия мақомида ўтади. Аввалги иккита жангнинг дастлабкисида Мирзаматовнинг қўли баланд келган, иккинчисида эса дуранг натижа қайд этилганди.
Маълумот учун, 36 ёшли Шоҳасан Мирзаматов фаолияти давомида 23 та жанг ўтказиб, 17 ғалаба, 5 мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган. Маҳир Мамедов ҳисобида эса 20 та ғалаба, 4 та мағлубият ҳамда 1 та дуранг бор.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар