09 ноя 13:15
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" тарихида илк бор ушбу ҳолатга тушиб қолди
Бу Англия Премьер-лигасининг 10-турида "қизил иблислар"нинг "Астон Вилла" билан дуранг ўйнаганидан сўнг (4:4) содир бўлди.
Шу тариқа, "Манчестер Юнайтед" ўз тарихида илк бор 10 ва ундан ортиқ турдан кейин АПЛнинг қуйи зонасидан жой олди. Opta Analyst хабарига кўра, Премьер-лига ташкил топган 1992 йилдан буён 18-ўринга тушиб кетган "қизил иблислар" энг ёмон натижани қайд этишди. Агар манкунианликларнинг олий дивизиондаги бутун тарихи ҳисобга олинса, ушбу натижа 1986/1987 йилги мавсумдан бери (ўшанда улар 20-ўринда эдилар) энг ёмони ҳисобланади.
АПЛ ташкил топганидан бери "Манчестер Юнайтед" бирор марта ҳам 3-турдан кейин қуйи зонасида бўлмаган эди.
Жорий мавсумда "Манчестер Юнайтед" битта ғалабага эришди, бешта ўйинда дуранг ўйнади ва тўрт марта мағлубиятга учради.

Фикрлар