09 ноя 11:40
Янгиликлар
Бокс/ММА
Жаҳонгир Зокиров "Zuffa"даги жанги учун Ар-Риёдга етиб борди
Оғир вазн тоифасидаги чарм қўлқоп устамиз ўз жамоаси билан бирга Саудия Арабистони пойтахтига етиб борди.
Жаҳонгир Зокиров 14 ноябрь куни Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтадиган “Zuffa Boxing 13” турнирида рингга кўтарилади. Унга ўша куни канадалик Брэндон Колонтонио рақиблик қилади. Жанг 6 раундга мўлжалланган. Брэндон проф рингда 10 та жанг ўтказиб, 8 ғалаба ва 2 мағлубият қайд этган.
Ар-Риёддаги бокс оқшомида яна бир ҳамбртимиз Раҳматулло Бойматов ҳам рингга чиқади. У ганалик Моро Канла билан тўқнаш келади. Саккиз раундлик жанг ярим оғир вазн тоифасида ташкил этилади. Канла ҳисобида 10 та ғалаба ва 1 та мағлубият бор.

Ҳавола :
Фикрлар