08 ноя 23:05
Янгиликлар
Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатини Топ-3`да якунлашди
Деярли икки ҳафта давомида дунёнинг кучли атлетлари бир нечта вазн тоифасида ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Улар орасида таркибида саккиз нафар атлети бўлган Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор эди.
Жаҳон чемпионати якунида мамлакатлар ўртасидаги медаллар рейтинги эълон қилинди.

Кутилганидек, КХДР терма жамоаси 20 та олтин, 8 та кумуш, 6 та бронза — жами 34 та медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
Хитой 17 та олтин, 10 та кумуш, 6 та бронза — жами 33 та медаль билан иккинчи поғонадан жой олди.
3-ўрин — Ўзбекистон ва Болгария терма жамоалари. Ҳар икки мамлакат 3 тадан олтин медални қўлга киритиб, олтинлар сони бўйича учинчи поғонадан жой эгаллади. Делегациямизга медалларни Акбар Жўраев тақдим этди.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатини 3 та олтин медал билан учинчи ўринда якунлади. Ушбу натижа спортчиларимиз, мураббийлар штаби ва бутун делегациямизнинг машаққатли меҳнати ҳамда фидойилиги самарасидир.

Фикрлар