08 ноя 15:49
Янгиликлар
Спорт курашлари
Жалгасбай Бердимуратов PFL Моscоw турнирида эронлик рақибига қарши жанг қилди
Кеча, 7 ноябрь куни Москвада спорт курашлари бўйича PFL Moscow турнири ўтказилди.
Мусобақада ўзбекистонлик юнон-рум кураши устаси Жалгасбай Бердимуратов гиламга чиқди.
82 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз эронлик Моҳаммад Али Герайига қарши баҳс олиб борди. Учрашув якунига кўра, Бердимуратов 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
Маълумот учун, Герайи 2024 йилги Жаҳон чемпиони, уч карра Жаҳон чемпионати бронза медали совриндори ва 2018 йилги Осиё ўйинлари ғолиби ҳисобланади.
Жалгасбай Бердимуратов эса 2022 йилги Жаҳон чемпионатининг кумуш, 2019 йилги Жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори саналади. Шунингдек, у 2021 ва 2025 йилларда Осиё чемпиони бўлган ҳамда 2023 йилги Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритган.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар