08 ноя 12:42
Янгиликлар
"У иштонини ҳўллаб қўяди". Фьюри — Жошуа билан бўлажак жанги ҳақида
"Мен учун бу бокс жанги. У учун эса — бошини кундага қўйишдек гап. Жошуа иштонини ҳўллаб қўяди", — дея Фьюрининг сўзларини келтиради Ring Magazine`нинг X ижтимоий тармоғидаги аккаунти.
Маълумот учун, Тайсон Фьюри ва Энтони Жошуа ўртасидаги жанг 11 декабрь куни Кардиффдаги ўз бағрига 70 минг томошабинни сиғдира оладиган "Принсипалити" стадионида бўлиб ўтади.
Тайсоннинг профессионал боксдаги рекорди 36 та ғалабани ташкил этади, шундан 25 таси нокаут орқали қўлга киритилган, ҳисобида иккита мағлубият ва битта дуранг бор. Жошуа профессионал даражада 2013 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Британияликнинг профидаги рекорди 30 та ғалабани ташкил этади, шундан 27 таси муддатидан олдин қўлга киритилган. Ҳисобида тўртта мағлубият бор.

Фикрлар