05 ноя 12:59
Янгиликлар
Бокс/ММА
Уайлдер қайтмоқда. У Фьюри - Жошуа жанги андеркардида рингга чиқади + ПОСТЕР
Супероғир вазн тоифасида собиқ WBC чемпиони Деонтей Уайлдер 11 декабрь куни Уэльснинг Кардифф шаҳридаги "Принципалити" стадионида бўлиб ўтадиган Тайсон Фьюри - Энтони Жошуа оқшомида навбатдаги жангини ўтказади.
Ўз авлодининг оғир вазн тоифасидаги асосий юлдузларидан бири бўлган америкалик боксчининг рақиби биринчи оғир вазн тоифасида Zuffa Boxing чемпиони австралиялик Жей Опетайя бўлади.
Бу ҳақда тадбир промоутерларидан бири бўлган UFC ва Zuffa Boxing раҳбари Дана Уайт расман маълум қилди.
Маълумот учун, Деонтей Уайлдер сўнгги жангини жорий йилнинг апрель ойида ўтказганди. Ўшанда у Лондондаги проф бокс турнирида британиялик Дерек Чисорани ҳакамларнинг алоҳида қарори билан мағлуб этган эди.
Жей Опетайя эса сентябрь ойида Zuffa Boxing чемпионлик унвонини Ноэл Микаэлянга қарши муваффақиятли ҳимоя қилган ва тўққизинчи раундда техник нокаут эвазига ғалаба қозонганди.

Ҳавола :
Манба : fighttime
Фикрлар