05 ноя 12:28
Янгиликлар
Шахмат
Ҳумоюн Бегмуратов — Жаҳон чемпиони!
Ўзбекистонлик гроссмейстер Ҳумоюн Бегмуратов 20 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасида рапид йўналиши бўйича Жаҳон чемпиони бўлди.
Бирлашган Араб Амирликларининг Ал-Айн шаҳрида ўтказилаётган FIDE World Junior Rapid Chess Championships U20 мусобақасида ҳамюртимиз барча рақибларини ортда қолдириб, жаҳон чемпионлиги унвонини қўлга киритди.
Бу — Ўзбекистон шахмати учун яна бир улкан ютуқ ва ёш гроссмейстеримизнинг халқаро майдондаги навбатдаги тарихий ғалабаси. Ҳумоюн Бегмуратовни ушбу ажойиб натижа билан самимий муборакбод этамиз.

Ҳавола :
Фикрлар