04 ноя 17:17
Янгиликлар
Расман! Тим Цзю Эрисланди Лара билан WBA камари учун жанг қилади
Турнирнинг марказий жангида австралиялик Тим Цзю ва кубалик Эрисланди Лара ўрта вазн тоифасида WBA чемпионлик камари учун рингга чиқади.
32 ёшли Цзю профессионал фаолиятида 28 та ғалаба ва 3 та мағлубият қайд этган, 18 та жангини нокаут билан якунлаган. У ушбу баҳсда иккинчи вазн тоифасида жаҳон чемпионига айланиш имкониятига эга бўлади. 43 ёшли Лара эса 32 та ғалаба, 3 та мағлубият ва 3 та дурангга эга. Уларнинг 19 тасини нокаут билан якунлаган ва ҳозирда WBA'нинг ўрта вазндаги амалдаги чемпиони ҳисобланади.
Турнирнинг яна бир муҳим жангида биринчи ўрта вазнда собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Жермелл Чарло австралиялик Брок Жарвисга қарши 10 раундлик баҳс ўтказади. Чарло 35-2-1, Жарвис эса 23-2 рекордига эга.
Шунингдек, биринчи енгил вазнда WBA Regular камари соҳиби Элнур Самедов австралиялик Лиам Уилсонга қарши рингга чиқади. Самедовнинг рекорди 22-1, Уилсонники эса 18-3.

Фикрлар