04 ноя 11:33
Янгиликлар
Бокс/ММА
Ўзбек спортчиси Жон Жонс ва Илия Топурия билан бир жамоада: "Бардак" АҚШдаги менежерлик компанияси билан келишувга эришди
Ўзбекистонлик аралаш якка кураш устаси Шукуржон Абдураҳимов фаолиятини океан ортида давом эттириши мумкин.
"Бардак" тахаллуси билан танилган Абдураҳимов нуфузли менежерлик компанияси "First Round Management" билан шартнома тузди.
Бу ҳақда ташкилот ва спортчи маълум қилди.
Шукуржон фаолияти давомида ҳозиргача 9 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. "First Round Management"нинг мижозлари орасида таниқли Жон Жонс, Илия Топурия каби атлетлар бор.

Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар