UZ

Сўнгги янгиликлар

15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0 11:20Tata Steel Chess 2027: Нодирбек Абдусатторов чемпионлик унвонини ҳимоя қилади 0 10:49Мадримовнинг вазнидаги собиқ чемпионнинг кейинги жанги санаси, манзили ва рақиби эълон қилинди 0 10:18Валерий Карпин: "Ўзбекистонда умуман бошқа даражадаги футболчилар пайдо бўлди" 0 09:47Махачев Усман Нурмагомедовнинг кечаги қилмишига муносабатини билдирди + ФОТО 0 09:16БАА қонунлари бўйича Усман Нурмагомедовни қандай жазо кутаётгани айтилди 0 08:45Илия Топурия Усман Нурмагомедовнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди 0

04 ноя 12:04
Янгиликлар

Бокс/ММА

Богдан Гусков: "Мақсад - нокаут!"

Ҳамюртимиз Богдан Гусков эълон қилинган навбатдаги жангига ўз муносабатини билдирди.

Аралаш яккакураш устамиз 2027 йилнинг 7 февраль куни Австралиянинг Сидней шаҳрида ўтказиладиган UFC Fight Night Sidney турнирининг co-main event, яъни аҳамияти жиҳатидан иккинчи муҳим жангида австралиялик ўрта вазн тоифасининг собиқ чемпиони Роберт Уиттакерга қарши октагонга кўтарилади. Гусков бўлажак жанг ҳақида фикр билдирар экан, мухлисларга ёқадиган томоша кўрсатишга ваъда берди.

"Албатта, мен томошабоп жанг намойиш этишга ҳаракат қиламан. Улар мени томошабоп жангларим учун яхши кўришади. Мен рақибимни нокаут қилишга интиламан", - деди Гусков Red Corner MMA нашрига берган интервьюсида.

"Роберт - собиқ чемпион! Ғалаба йўлида бир нечта калитлар бор, лекин қайси бири ҳақиқатан ҳам иш беришини октагонда аниқлаш керак", - дея қўшимча қилди Богдан.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг