UZ

Сўнгги янгиликлар

10:36Жон Маккарти Мойкано - Нолан жангидаги ҳакамнинг ҳаракатларига баҳо берди 0 10:05Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 09:34Уиттакер Гусков билан жанг ҳақида: "Ур ва ўтказиб юборма!" 0 09:03Жейк Полнинг рақиби GLORY собиқ чемпиони бўлади 0 08:32RAF лигасида россиялик спортчиларнинг иштироки ҳақида расмий баёнот берилди 0 08:01Элит ОЧЛ. "Ал Қодисия" 5 та гол урди, "Ал Айн" меҳмонда Саудия жамоасини мағлуб этди ва бошқа натижалар + ВИДЕО 0 21:04WTA рейтинги янгиланди. 22 поғона юқорилаган Раҳимова энди дунёнинг 44-ракеткаси! 0 19:10"Жангимиз тарихдаги энг буюк тўқнашувлардан бири бўлади". Дэвид Бенавидес Усик билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 18:29Хамзат Чимаев қачон UFC октагонига қайтишини айтди 0 17:52"Бавария" Компанига нисбатан ғалати қоида жорий қилди 0 17:01"Худди биринчи чемпионлик камаримни қўлга киритгандек бўлдим". Альварес WBC’нинг иккинчи ўрта вазн чемпиони бўлгани ҳақида 0 16:14Арман Царукян Александр Волкановски билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 15:30Камару Усман Ислам Махачевнинг жангдан бош тортиши бўйича қарорини қўллаб-қувватлади 0 14:59Элит ОЧЛ. "Пахтакор" уйда, "Нефтчи" меҳмонда ўйнайди 0 14:45Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги рақиби аниқ бўлди 0

03 ноя 09:34
Янгиликлар

Бокс/ММА

Уиттакер Гусков билан жанг ҳақида: "Ур ва ўтказиб юборма!"

Роберт Уиттакер, бошқа потенциал рақиблар австралиялик билан ўз уйида октагонга чиқишдан бош тортган бир пайтда, Богдан Гусковнинг жангга рози бўлганидан миннатдор.

"Богданга раҳмат айтишим керак. Бошқа номлар ҳам кўриб чиқилди, лекин ҳаммаси банд бўлган ёки жанг қилишга имконлари йўқлигини баҳона қилишди. Натижада, биз ҳозирги вазиятга келдик. Жангга рози бўлган ва бунинг учун ярим дунёни айланиб, Сиднейга учишга тайёр бўлган одам топилди. Бу ажойиб жанг бўлади", - деди собиқ UFC ўрта вазн чемпиони ўз подкастининг навбатдаги сонида.

Уиттакернинг сўзларига кўра, унинг бу жанг учун режаси ўзидан каттароқ рақиблар билан бўлган жанглардаги одатий стратегиясидан унчалик фарқ қилмайди.

"Богдан хавфли йигит. У баланд бўйли, узун қўлларга эга ва унда ярим оғир вазн тоифасидаги зарба кучи бор. Агар бу зарбалар менга тегса, ростан ҳам оғриқли бўлади. Ярим оғир вазн тоифасидаги жангчилар - 190 см га яқин бўйли ва 110 кг вазндаги бақувват йигитлар сизни урганида - бу оғриқли. Жанг режаси ўша-ўша: ур ва ўтказиб юборма. Бу жуда оддий. Қизиқарли бўлади", - деб ваъда берди австралиялик.

Богдан Гусков ва Роберт Уиттакер ўртасидаги ярим оғир вазн тоифасидаги жанг 7 февраль куни Австралиянинг Сидней шаҳрида бўлиб ўтадиган UFC Fight Night 298 турнирининг иккинчи энг муҳим воқеаси деб эълон қилинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг