UZ

Сўнгги янгиликлар

14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0 11:20Tata Steel Chess 2027: Нодирбек Абдусатторов чемпионлик унвонини ҳимоя қилади 0 10:49Мадримовнинг вазнидаги собиқ чемпионнинг кейинги жанги санаси, манзили ва рақиби эълон қилинди 0 10:18Валерий Карпин: "Ўзбекистонда умуман бошқа даражадаги футболчилар пайдо бўлди" 0 09:47Махачев Усман Нурмагомедовнинг кечаги қилмишига муносабатини билдирди + ФОТО 0 09:16БАА қонунлари бўйича Усман Нурмагомедовни қандай жазо кутаётгани айтилди 0 08:45Илия Топурия Усман Нурмагомедовнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди 0 08:14Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россияга қарши майдонга тушади 0 07:43Total Chess. Абдусатторов иккинчи кун Фирузджага қарши иккита партия ўтказди 0

03 ноя 10:36
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жон Маккарти Мойкано - Нолан жангидаги ҳакамнинг ҳаракатларига баҳо берди

Замонавий аралаш жанг санъатлари қоидалари муаллифларидан бири Жон Маккарти, бразилиялик рақибининг елкасини назорат қилаётган вақтда, спортчиларларни тик ҳолатда жанг қилишини таъминлаган ҳакам Дэн Мираглиоттанинг ҳаракатлари билан келиша олмайди.

"Дэн нима учун уларни партердан тик ҳолатга кўтарганини кўриб чиқсак. Менимча, у шундай деб ўйлаган: "Улар бу позицияда анча вақтдан бери турибдилар ва ҳеч нарса бўлмаяпти. Келинг, бироз фаоллик қўшайлик".

У уларни тик ҳолатга кўтарди ва бу бир жангчига нисбатан мутлақо адолатсизлик. Мойкано бу позицияга лойиқ эди. У бунга эришиш учун меҳнат қилди. Бундай позицияга эришиш осон эмас ва жангчи унга эришганда, ундан фойдаланишга тўлиқ ҳақли", – деди Жон "Weighing In" подкастининг навбатдаги сонида.

Маккарти ҳакамнинг вазифаси томошабопликни таъминлаш эмаслигини таъкидлади ва натижада Мираглиотта адолатли курашни унинг иштирокчиларидан бирига нисбатан адолатсиз бўлган шароитларга айлантирди.

"Ҳакам ёмон жангни яхши қила олмайди, лекин яхши жангни ёмон қилиши мумкин. Мен бу жангда охирида ёмон бўлди деяётганим йўқ. Ноланнинг муддатидан олдин ғалаба қозониши томошабоп эди. Лекин у ўзи умуман бўлмаслиги керак бўлган вазиятларга тушиш имкониятига эга бўлди. У ўзининг маҳоратидан фойдаланиб чиқиши керак бўлган вазиятдан чиқишга рухсат берилди.

Биз бир жангчига бошқасидан устунлик бера олмаймиз. Мираглиотта Том Ноланга катта устунлик берди ва бир вақтнинг ўзида Мойканонинг устунлигини олиб қўйди. Биламан, Дэн адолатсизлик қилишни мақсад қилмаган. У шунчаки жангни жонлантирмоқчи, фаоллик қўшмоқчи бўлган. Лекин ҳақиқатда одамлар бунга қараб, у адолатсизлик қилди деб айтишлари мумкин ва улар ҳақ бўлади", – дея қўшимча қилди афсонавий ҳакам.

Бундан ташқари, Маккарти Мойкано рақибининг елкасини назорат қилаётганда, жангни муддатидан олдин тугатишга уринмай, уни чўзиб юборгани ҳақидаги фикрга қўшилмайди.

"Бу эпизодга қайтиб, диққат билан қаралса, тик туришга кўтарилгунга қадар сўнгги дақиқада, Мойкано Ноланнинг елкасида бўлганида, у йигирмадан ортиқ зарба берган. Нима учун у буни қилди? У жангни муддатидан олдин тугатиш устида ишлаган. Бу зарбалардан бири Ноланга муаммо туғдириши, уни хатога йўл қўйишга мажбур қилиши ва Мойканога бўғиш усулини қўллаш имконини бериши мумкин эди", - деди МакКарти.

Иккинчи раундда тикланиб турганда, Мойкано зарбани ўтказиб юборди ва нокдаун ҳолатига тушиб қолди, танаффусда тиклана олмади ва учинчи беш дақиқаликда техник нокаут билан мағлуб бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг