03 ноя 11:07
Янгиликлар
Карлос Пратес: "Махачевга икки баробар кучлироқ зарба бераман, сабоқ олсин"
"У қўрқоқ. Мен қайтиб келаман ва Махачевга аввал режалаштирганимдан икки баробар кучлироқ зарба бераман. Шунчаки, у сабоқ олсин ва қўрқоқ бўлишдан тўхтасин. UFC`дагилар ғазабда эди. Уларга бу ёқмади. Агар жиддий жароҳат олмаган бўлсанг ва ҳеч нарса оғримаса, унда жанг қил, эй одам! Сен шартнома асосида жанг қилишга мажбурсан. Бу сенинг ишинг. Агар жанг қилмоқчи бўлмасанг, камарини бўшат, тамом.
Январда жанг қилишингга ишончинг комил эмасми? Унда бунга оид гапириб юришнинг ҳожати йўқ. Шунчаки оғзингни ёп, қандайдир жароҳатни ўйлаб топ. Ростини айтсам, жароҳатни баҳона қилиб, бирор нарса оғриётгандек кўрсатсанг, ҳатто яхшироқ бўларди", - деди Пратес спорт шарҳловчиси Лаерте Виана билан суҳбатда.
Карлос Пратес ва Майкл Моралес ўртасидаги ярим ўрта вазн тоифасида вақтинчалик чемпионлик камари учун жанг, унда Ислам Махачевнинг рақиби аниқланади, 30 январь куни Торонто шаҳрида бўлиб ўтадиган UFC 336 турнирида ўтказилади.

Фикрлар