02 ноя 21:04
Янгиликлар
WTA рейтинги янгиланди. 22 поғона юқорилаган Раҳимова энди дунёнинг 44-ракеткаси!
Эътиборга молик жиҳати шундаки, Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Камилла Раҳимова 22 поғонага юқорилаб, дунёнинг 44-ракеткасига айланиб олди. Бу Раҳимова учун фаолиятидаги энг юқори ўрин бўлди.
Иккинчи ракеткамиз Мария Тимофеева ҳам WTA рейтингида икки поғонага кўтарилиб, роппа-роса 70-ўринга жойлашди. Севиль Юлдашева ҳам уч ўринга кўтарилди. Учинчи ракеткамиз Полина Кудерметова эса ўтган ҳафта билан таққослаганда, икки ўринга пастлади. Лайма Владсон янгиланган рейтингда 17, Милана Масленкова 5, Дарья Шубина 2 ўринга пастга шўнғиди.
Дунё теннисчиларининг Топ-10`талигида ҳам бир нечта ўзгаришлар кузатилди. Америкаликлар Коко Гофф ва Жессика Пегула ўзаро ўрин алмашиб олишди. Чехиялик Линда Носкова 9-поғонадан 8-ўринга кўтарилди. Польшалик Ига Свёнтек эса аксинча, 8-ўриндан 9-поғонага тушди. Қозоғистонлик Елена Рибакина ҳамон катта фарқ билан WTA рейтингида пешқадамлик қилмоқда. Кучли учликдан беларуслик Арина Соболенко ва россиялик Мирра Андреева жой олган.
WTA рейтинги. 2 ноябрь кунги ҳолат:
1. (1) Елена Рибакина (Қозоғистон) - 8099 очко.
2. (2) Арина Соболенко (Беларусь) - 6485.
3. (3) Мирра Андреева (Россия) - 6306.
4. (5) Коко Гофф (АҚШ) - 5763.
5. (4) Жессика Пегула (АҚШ) - 5760.
6. (6) Элина Свитолина (Украина) - 5121.
7. (7) Каролина Мухова (Чехия) - 4665.
8. (9) Линда Носкова (Чехия) - 4343.
9. (8) Ига Свёнтек (Польша) - 4188.
10. (10) Марта Костюк (Украина) - 3910…
Ўзбекистонлик теннисчиларнинг WTA рейтингидаги ўрни:
44 (66). Камилла Раҳимова – 1164
70 (72). Мария Тимофеева – 952
93 (91). Полина Кудерметова – 813
596 (579). Лайма Владсон – 77
928 (931). Севиль Юлдашева – 26
1334 (1329). Милана Масленкова – 7
1468 (1466). Дарья Шубина – 4

Фикрлар