02 ноя 12:55
Янгиликлар
Беҳруз Каримов иштирок этган ўйинда “Лугано” стадионида тарихий натижа қайд этилди
Клуб матбуот хизмати хабар беришича, 1 ноябрь куни Швейцария Суперлигасининг 12-туридан ўрин олган “Базель”га қарши учрашувда AIL Arena стадионининг барча чипталари сотиб бўлинган.
2026 йилда фойдаланишга топширилган мазкур стадионда илк бор барча ўринлар тўлган. Учрашувни трибуналардан 8153 нафар мухлис кузатган.
“Лугано” клуби ушбу тарихий натижа муносабати билан мухлисларга миннатдорлик билдириб, бу жамоа, мухлислар ва шаҳар ўртасидаги мустаҳкам алоқаларнинг яна бир исботи эканини таъкидлади.
Қайд этиш жоиз, мазкур учрашувда “Лугано” сафида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Беҳруз Каримов ҳам майдонга тушди.
19 ёшли футболчи 73-дақиқада Бекхэм Кастро ўрнига захирадан ўйинга қўшилди.
Учрашувда “Лугано” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонлар сафида Даниэл дос Сантос ва Янис Симиньяни гол урган бўлса, меҳмонларнинг ягона тўпи Филип Отеле ҳисобига ёзилди.
Мазкур ғалабадан сўнг “Лугано” Швейцария чемпионатидаги пешқадамлигини мустаҳкамлаб, иккинчи ўриндаги “Янг Бойз” билан орадаги фарқни 9 очкога етказди.

Фикрлар