01 ноя 21:16
Янгиликлар
Футбол
"Башакшеҳир" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаевдан гол + ВИДЕО
Туркия Суперлигаси 10-тур доирасидаги "Истанбул Башакшеҳир" — "Самсунспор" ўйини бўлиб ўтди.
Мезбонлар сафида ҳужумчи Элдор Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлади ва 83-дақиқада захирага олинди.
Қувонарлиси, форвард 10-дақиқада рақиб дарвозасига тўп киритиб, ҳисобни очди. Жамоа ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаев 78-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди ва 90+1 дақиқада ўз номини таблога ёздириб қўйди.
“Башакшехир” Туркия Суперлигасида 10 ўйиндан сўнг 14 очко билан ўнинчи ўринда бормоқда.

Ҳавола :
Фикрлар