UZ

Сўнгги янгиликлар

11:48Ямалнинг отаси аэропортда официант қизнинг юзига тупуриб, эркак кишига стул отди 0 11:03Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини муваффақиятли бошлади 0 10:22Toray Pan Pacific Open Tennis. Раҳимова дунёнинг 33-ракеткасини мағлуб этди 0 09:31Ўзбекистон ва Хитой крикет соҳасида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқмоқда 0 08:39Англия лига Кубоги. 4-даражали лиганинг 18-ўриндаги жамоаси "Арсенал"ни турнирдан чиқариб юборди 0 07:57Боксчиларимиз Жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди 0 07:06Янгиланган UFC рейтингида Кавана кўтарилди. Темировчи? 0 20:57Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди 0 18:36Ямаль нима учун "Олтин тўп"ни ололмади? “France Football” бош муҳаррири изоҳ берди 0 17:49Кудерметова Гуанчжоудаги турнирда индонезиялик теннисчига қарши кортга чиқди 0 17:012027 йилнинг илк UFC турнири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:07Бугун Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 15:16Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0 13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0

28 окт 11:03
Янгиликлар

Шахмат

Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини муваффақиятли бошлади

АҚШнинг Сент-Луис шаҳри мезбонлик қилаётган Clutch Chess: Champions Showdown 2026 турнирида дунёнинг тўрт нафар гроссмейстери, шу жумладан Жавоҳир Синдаров ҳам бош соврин учун баҳсларга киришди.

Бу турнир Жавоҳир учун ҳиндистонлик амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммараджуга қарши Жаҳон тожи учун матч олдидан сўнгги синов бўлади. Мусобақанинг мукофот жамғармаси 425 000 АҚШ долларини ташкил этади. 

Турнирнинг илк кунини Синдаров мағлубиятсиз якунлади. Ҳамюртимиз аввалига ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанандҳани 1,5:0,5 (бир ғалаба ва бир дуранг) ҳисобида мағлуб этди. Иккинчи турда Жавоҳир АҚШ вакили Фабиано Каруана билан ҳар икки партияда дурангга имзо чекди. Учинчи турдан ўрин олган Жавоҳир Синдаров - Ҳикару Накамура (АҚШ) учрашувида ҳам муроса йўли танланди. 

Шу тариқа, гроссмейстеримиз биринчи кунги баҳсларда 3,5 очко жамғарди ва турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди. Пешқадам Ҳикару Накамура ҳисобида 4 очко бор. Фабиано Каруана 2,5 очко билан учинчи, 2 очкога эга Рамешбабу Праггнанандҳа тўртинчи ўринни банд этган.  

Маълумот учун, турнирда ҳар бир шахматчи 18 тадан рапид партия ўйнайди. Вақт назорати — 10 дақиқа ва ҳар бир юришга 5 сония қўшиб берилади.

Турнирнинг ўзига хос жиҳати — ғалаба учун бериладиган очколар ҳар куни ортиб боради:

1-кун — 1 очко

2-кун — 2 очко

3-кун — 3 очко


Демак, сўнгги кунги битта ғалаба биринчи кундаги учта ғалабага тенг бўлади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг