UZ

Сўнгги янгиликлар

13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0 12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0

27 окт 13:10
Янгиликлар

Шахмат

Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди

Шахмат бўйича собиқ жаҳон чемпиони Гарри Каспаров ўзбекистонлик Жавоҳир Синдаров ва амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражу ўртасидаги жаҳон чемпионлиги баҳси ҳақида фикр билдирди.

Унинг айтишича, Синдаров томошабоп ўйин кўрсатса-да, Гукешнинг бундай баҳслардаги тажрибаси унга устунлик бериши мумкин.

Жаҳон чемпионлиги баҳси Женевада ўтказилади. Расмий дастур 22 ноябрда бошланади, биринчи классик партия 24 ноябрга белгиланган. 14 та классик партиядан сўнг ҳисоб 7:7 бўлса, тай-бреклар 12 декабрь куни ўтказилади.

Каспаров Антверпендаги тадбир олдидан Гукешга бироз кўпроқ имконият беришини айтди.

"Менимча, Синдаров кўпроқ томошабоп ўйин кўрсатади, аммо тажриба муҳим. Гукешда эса бу бор. Уни мағлуб этиш қийин. Шунинг учун мен Гукешга бироз кўпроқ имконият беряпман", — деди Каспаров.

Собиқ жаҳон чемпионининг фикрича, жаҳон тожи учун узоқ муддат тайёргарлик кўришдан ташқари, бундай даражадаги учрашувлардаги тажриба ҳам ҳал қилувчи омил бўлиши мумкин. У Гукешни кўпроқ ҳимоявий услубда ўйнайдиган шахматчи сифатида таърифлаб, уни кортнинг орқа чизиғидан ўйнайдиган теннисчига қиёслади. Шу билан бирга, Каспаров Синдаров баҳсда олдинга чиқса, вазият бутунлай ўзгариши мумкинлигини ҳам қайд этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг