UZ

Сўнгги янгиликлар

10:22Toray Pan Pacific Open Tennis. Раҳимова дунёнинг 33-ракеткасини мағлуб этди 0 09:31Ўзбекистон ва Хитой крикет соҳасида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқмоқда 0 08:39Англия лига Кубоги. 4-даражали лиганинг 18-ўриндаги жамоаси "Арсенал"ни турнирдан чиқариб юборди 0 07:57Боксчиларимиз Жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди 0 07:06Янгиланган UFC рейтингида Кавана кўтарилди. Темировчи? 0 20:57Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди 0 18:36Ямаль нима учун "Олтин тўп"ни ололмади? “France Football” бош муҳаррири изоҳ берди 0 17:49Кудерметова Гуанчжоудаги турнирда индонезиялик теннисчига қарши кортга чиқди 0 17:012027 йилнинг илк UFC турнири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:07Бугун Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 15:16Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0 13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0 12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0

28 окт 09:31
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистон ва Хитой крикет соҳасида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқмоқда

Ўзбекистонда крикет спорт турини оммалаштириш, уни халқаро миқёсда ривожлантириш ҳамда хорижий мамлакатлар билан спорт алоқаларини мустаҳкамлаш борасидаги ишлар изчил давом этмоқда.

Бу борада Ўзбекистон Крикет федерацияси томонидан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва илғор тажрибаларни ўрганишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу мақсадда Ўзбекистон крикет федерацияси раиси Азиз Михлиев Хитой Халқ Республикасида бўлиб, Хитой крикет ассоциацияси вакиллари билан учрашув ўтказди.

Хитойнинг Чунцин шаҳрида бўлиб ўтган мулоқот давомида икки мамлакат ўртасида крикет спорт турини ривожлантириш, ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва соҳадаги тажрибалар алмашинувини йўлга қўйиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Учрашувда, шунингдек, икки мамлакат крикет жамоалари ўртасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган қатор истиқболли ташаббуслар илгари сурилди. Жумладан, хитойлик крикетчиларнинг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш, қўшма ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш, ўртоқлик учрашувлари ҳамда турли спорт мусобақаларини ташкил этиш масалалари юзасидан келишувларга эришилди.

Мазкур ҳамкорлик икки мамлакат крикет жамоалари ўртасидаги дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлаш, спортчиларнинг маҳорати ва тажрибасини ошириш, шунингдек, крикетни ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш учун янги имкониятлар яратади.

Ишончли халқаро ҳамкорлик ва ўзаро тажриба алмашинуви орқали Ўзбекистонда крикетни янада ривожлантириш, унинг оммавийлигини ошириш ҳамда мамлакатимиз спортчилари учун халқаро майдонда янги истиқболларни очишга хизмат қилади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг